August 14, 2020

Бухоро НҚИЗ даги Таъмир-механика цехининг иш фаолияти(Иш куни фоторепортажи)

Бухоро НҚИЗ нинг 5-рақамли Таъмир-механика цехи(ТМЦ) насос ва компрессор, ҳимояловчи клапан ва тўсиқлар, ёрдамчи жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, қурилма, ускуна ва ностандарт жиҳозлар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш, шунингдек, техник хизмат кўрсатиш ва эхтиёт қисмларни ишлаб чиқаришда сифат назоратини таъминлаш билан шуғулланади ҳамда барча турдаги ишларни завод цехларидан келган буюртмалар асосида бажаради.

ТМЦ қуйидаги таркибий қисмлардан иборат.

-Ишлаб чиқариш- техника бўлими;

-Техник назорат бўлими;

- Ускуналар тебранишлари диагностикаси бўйича гуруҳ;

-Механика устахонаси;

-Технологик ускуналарни таъмирлаш бўлими;

-Механика гуруҳи ;

-Технологик қурилмаларни таъмирлаш бўлими;

-Иссиқлик ҳимояси гуруҳи(Буғ-ҳаво-газ таъминоти цехи ҳақидаги мақолада улар фаолияти тўғрисида бироз маълумот берилган эди)

Кейинги мақолаларда ушбу таркибий қисмлар ҳақида маълумот тақдим қилинади.

Қуйида ТМЦ ишчи-ходимлари иш кунидан расмлар ҳавола этамиз.

Раззоқов Йўлдош – йўнувчи ЭЛОУ қурилмасидаги Н1 насосининг гайкасини тайёрланмоқда
Саидов Шафқат – йўнувчи ЭЛОУ қурилмадагиги Н1 насоси ишчи ҳалқасига бандаж гардиши ясамоқда
Ибодов Санжар – йўнувчи 13-қурилмадан келтирилган винтeльга бриктириш фланеци тайёрламоқда

Силлиқлаш жараёни

Рустамов Санжар – 13КО1 компрессорининг клапан пластинкаларини силлиқламоқда
Чилангарлар – Сафаров Фарҳод, Тошев Ёқуб компрессор штогига ўрнатиладиган зичлагичларни йиғишмоқда
Чилангар-таъмирловчи Ходжаев Ибодулло ва чилангар-таъмирловчи шогирди Хайитов Мехриддин – Қоровулбозор нефть қуйиш эстакадасидан келтирилган ёнғин ўчириш қувурларидаги ёнғин ўчириш гидрантини созлашмоқда
Нусратов Рустам – чилангар. Ёнғин ўчириш гидрантининг синаш ишларини олиб боряпти
Хамраев Ҳамза – технологик курилмаларни таъмирлаш чилангари. Компрессорнинг сўрувчи ва ҳайдовчи клапанларини қайта кўрикдан ўтказмоқда
50-қурилма учун қайтадан тайёрланган фильтр қувури

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати