Фавқулодда вазиятлар профилактикаси кафедраси “Технологик жараёнлар ёнғин хавфсизлиги” фанидан маскан машғулоти ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ёнғин хавфсизлиги мутахассислиги бўйича кадрларни тайёрлашда Республикамиз ҳудудида мавжуд бўлган ишлаб чиқариш масканларининг, шу жумладан, ғаллани қайта ишлаш корхоналарининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Академияда тайёрланаётган мутахассис кадрларни ҳозирги кунда Республикамизда фаолият кўрсатаётган ғаллани қайта ишлаш корхоналарида ёнғинларнинг олдини олиш чора-тадбирлари билан таништириш мақсадида, жорий йилнинг 13 ва 14 апрел кунлари “Ғалла-Алтег” корхонаси ҳудудида амалий машғулот ўтказилди. Машғулот давомида ғаллани сақлаш, қуритиш, қайта ишлаш технологик жараёнлари билан яқиндан танишилди.
Академия Фавқулодда вазиятлар профилактикаси кафедраси катта ўқитувчиси, доцент И.Р.Талибджанов