October 4, 2024

Талабаларни зилзилага тайёргарлаш

Бухоро давлат университети Филология факультетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарори ва Бухоро вилоят хокимлигининг 2024 йил 2 майдаги 3/288-сонли Бухоро вилояти худудларининг зилзилага тайёргарлик кўриш ҳамда аҳолини зилзилада харакатланишга тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ва мазкур режанинг талабларини ижросини таъминлаш бўйича Бухоро давлат университетининг 2024 йил 4 майдаги чора-тадбирлари режасининг 1-банди талаблари асосида Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилари, талабалари “Зилзилага тайёргарлик кўриш ҳамда аҳолини зилзилада ҳаракатланишга тайёрлаш” бўйича Филология факультетининг 8 нафар профессор-ўқитувчилари ва 201 нафар талабалари иштирокида Бухоро вилоят ФВБ Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини ўқитиш маркази ходимлари билан ҳамкорликда услубий ва амалий ўқув машғулот ўтказилди.

Услубий ва амалий ўқув машғулотида Бухоро вилоят ФВБ Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини ўқитиш маркази бошлиғи майор Р.Рўзиев университет ФваММ сектори мухандиси Ф.Болтаев, Филология факультети декани Қ.Тўхсанов қатнашди.

Университет ФваММ сектори мухандиси Ф.Болтаев тадбирни очиб бериб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарори ва Бухоро вилоят хокимлигининг 2024 йил 2 майдаги 3/288-сонли Бухоро вилояти худудларининг зилзилага тайёргарлик кўриш ҳамда аҳолини зилзилада харакатланишга тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режаси университетда чора-тадбирлар режаси ва услубий ва амалий ўқув машғулотларини ўтказиш жадвали тасдиқланганлиги, шу жадвал асосида ҳар ойда 1 та факультетда услубий ва амалий ўқув машғулоти ўтказилиш ҳақида тўхталди.

Сўзга Бухоро вилоят ФВБ Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини ўқитиш маркази бошлиғи майор Р.Рўзиев чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарори ва Бухоро вилоят хокимлигининг 2024 йил 2 майдаги 3/288-сонли Бухоро вилояти худудларининг зилзилага тайёргарлик кўриш ҳамда аҳолини зилзилада харакатланишга тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режаси асосида ўқув машғулоти ўтказилаётганлиги, зилзила, унинг турлари, магнитудаси, рихтер шкаласи, энг кўп зилзилалар содир бўладиган худудлар ҳам зилзила пайтида хавфсиз харакат қилиш ҳақида тўхталди.