September 13, 2024

Зилзилага тайёргарлик кўриш давр талаби

Бухоро давлат университети Хорижий тиллар факультетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарори ва Бухоро вилоят хокимлигининг жорий йилнинг 2 майдаги 3/288-сонли Бухоро вилояти худудларининг зилзилага тайёргарлик кўриш ҳамда аҳолини зилзилада харакатланишга тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ва мазкур режанинг талабларини ижросини таъминлаш бўйича Бухоро давлат университетининг 2024 йил 4 майдаги чора-тадбирлари режасининг 1-банди талаблари асосида Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилари, талабалари ва ишчи-хизматчилари ўртасида “Зилзилага тайёргарлик кўриш ҳамда аҳолини зилзилада ҳаракатланишга тайёрлаш” борасида университет Хорижий тиллар факультетининг 12 нафар профессор-ўқитувчилари ва тюторлари ҳамда 80 нафар талабалари иштирокида Бухоро вилоят ФВБ Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини ўқитиш маркази ходимлари билан ҳамкорликда услубий ва амалий ўқув машғулот ўтказилди.

Услубий ва амалий ўқув машғулотида Бухоро вилоят ФВБ Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини ўқитиш маркази бошлиғи майор Р.Рўзиев ва университет ФваММ сектори мухандиси Ф.Болтаев, хорижий тиллар факультети раҳбарияти қатнашди.

Университет ФваММ сектори мухандиси Ф.Болтаев тадбирни очиб бериб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарори ва Бухоро вилоят хокимлигининг жорий йилнинг 2 майдаги 3/288-сонли Бухоро вилояти худудларининг зилзилага тайёргарлик кўриш ҳамда аҳолини зилзилада харакатланишга тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режаси университетда чора-тадбирлар режаси ва услубий ва амалий ўқув машғулотларини ўтказиш жадвали тасдиқланганлиги, шу жадвал асосида ҳар ойда 1 та факультетда услубий ва амалий ўқув машғулоти ўтказилиш ҳақида тўхталди.

Сўзга Бухоро вилоят ФВБ Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини ўқитиш маркази бошлиғи майор Р.Рўзиев чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарори ва Бухоро вилоят хокимлигининг жорий йилнинг 2 майдаги 3/288-сонли Бухоро вилояти худудларининг зилзилага тайёргарлик кўриш ҳамда аҳолини зилзилада харакатланишга тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режаси асосида ўқув машғулоти ўтказилаётганлиги, зилзила, унинг турлари, магнитудаси, рихтер шкаласи, энг кўп зилзилалар содир бўладиган худудлар ҳам зилзила пайтида хавфсиз харакат қилиш ҳақида тўхталди ва видеоролик намойиш қилинди ҳамда тютор ва талабаларнинг саволларига жавоб берди.