Каналимиз обуначилари сони 1000дан ошди
Қадрли ўқувчиларимиз!
Buxoro.uz (@buxorouz_official) телеграм канали орқали вилоятимизда ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий, спорт ва бошқа соҳаларда кечаётган ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиланишлар, кун давомида содир бўлаётган энг муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида сизларни хабардор қилиб боришга баҳолиқудрат ҳаракатдамиз. Уринишларимиз зое кетмаётганини сизларнинг каналимиз орқали ёритилаётган хабар, лавҳа ва мақолаларга бўлган муносабатингиз, қолаверса, аъзоларимиз сафи тобора кенгайиб бораётганида кўряпмиз. Чунончи, айни дақиқаларда обуначиларимиз сони мингдан ошгани, ҳудудида, корхона ва ташкилотида рўй бераётган янгиликларни каналимиз орқали ёритилишини истаётганлар биз билан боғланишга ҳаракат қилаётгани фикримиз исботидир.
Демакки, биз тўғри йўлдамиз.
Яна бир гапки, каналимизнинг 1000-обуначисига айланган ўқувчимизни вилоят ҳокимлиги томонидан ажратилган махсус совға кутиб турибди.
Шу ўринда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари мутасаддиларидан, корхона ва ташкилотлар раҳбарларидан кун давомида рўй бераётган янгиликлар ҳақида бизга батафсил маълумот бериб боришларини сўраймиз.
Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати