Buxoro.uz расмий канали
@buxorouz_official
43 posts

Когон туманида 6896 гектар ердаги ғўза дефолиация қилинмоқда

Жорий йилги пахта ҳосили учун  Когон туманидаги 239 та фермер хўжалигида жами 7096 гектар майдонда ғўза парваришланмоқда. Маълумотларга кўра, ҳудуддаги 2,5 минг гектар ерда эрта баҳордан плёнка остига чигит экиб парваришланаётган бўлса, бунинг учун туман бўйича 37 та замонавий экишгичдан унумли фойдаланилган.

РШТЁИМ Бухоро филиалида яна бир мураккаб реконструктив операция ўтказилди  

Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг юрак-қон томир ва торакал хирургия бўлимида ишга илмий-амалий ва замонавий инновацион услубда ёндошган ҳолда беморларда учрайдиган оғир касалликлар ёки мураккаб жароҳатларга тааллуқли жарроҳлик амалиётларини юқори малакали мутахассислар иштирокида муваффақиятли ўтказиш тажрибаси шаклланмоқда.

Шаҳарнинг 7–мавзесида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати яхшиланмоқда

Яқин-яқингача катта қисми қишлоқ хўжалигида фойдаланиб келинган, ҳатто шўрхок ва ташландиқ ҳолда қаровсиз ётган ҳудуд бир неча йилда обод шаҳарчага айланди. Маъмурий жиҳатдан Бухоро туманига қарашли бўлган бу ҳудуд вилоят марказига қўшиб олиниб, бугун талаб даражасидаги муҳандислик-коммуникация тармоқларига эга бўлган 7-кичик мавзеи, расман Баҳоуддин Нақшбанд маҳалла фуқаролар йиғини, Амир Темур кўчаси замонавий кўринишда бунёд қилинди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси жамоатчилик муҳокамасида

Вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ҳамда ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди.

Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғоришнинг афзалликлари ўрганилмоқда

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 18 апрелда бўлиб ўтган қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштиришда сувдан самарали фойдаланиш технологияларини ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилишида соҳа масъул мутасаддилари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари қаторида тизимда истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришда тегишли тижорат банклари зиммасига ҳам қатор вазифалар юклатилди.

Ташриф самарали кечди 

Панжоблик расмийлар, инвестор ва тадбиркорлар ташриф дастурига киритилган йирик корхоналар фаолияти билан танишди. Дастлабки манзил Шофиркон туманида 1 минг 200 ўринли “AZTEX” тикувчилик фабрикаси бўлди.

Ташриф самарали кечди

Панжоблик расмийлар, инвестор ва тадбиркорлар ташриф дастурига киритилган йирик корхоналар фаолияти билан танишди. Дастлабки манзил Шофиркон туманида 1 минг 200 ўринли “AZTEX” тикувчилик фабрикаси бўлди.

Вобкент: "Менинг йўлим" лойиҳаси туфайли "Тераклик" маҳалласи йўли равон бўлмоқда

Ёз ва қиш чилласида айнан йўлларда дуч келинадиган қийинчиликларга барҳам бериш мақсадида шу кеча-кундузда Вобкент туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, бу борада ички йўллар босқичма-босқич таъмирланиб, асфальт-бетон қилинаётгани аҳолига катта қулайлик.