July 8, 2021

Қабул жараёнлари якунланмоқда!

фото: Muhadisuz

2021-2022 ўқув йили учун Ҳадис илми мактабига абитуриентларнинг ҳужжатлари 20 июндан 10 июлгача онлайн шаклда qabul.muslim.uz сайти орқали қабул қилинади.

Абитуриентлар qabul.muslim.uz сайтига кириб, ариза тўлдирган ҳолда қуйидаги ҳужжатларнинг электрон шаклини бириктириб юборадилар:

❗️паспорт (электрон шаклда);

❗️ ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) электрон шаклда;

❗️3,5 х 4,5 ҳажмдаги рангли фотосурат (электрон шаклда, сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);

⚠️Кимлар ҳужжат топшира олади?

Ҳадис илми мактабига, фақатгина Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасалари, яъни мадрасаларни тамомлаган абитуриентлар ҳужжат топширишлари мумкин.

Университет, институт, коллеж, лицей, мактаб ва бошқа билим юртларини битирган абитуриентлар Ҳадис илми мактабига ҳужжат топшира олмайдилар.

⚠️Онлайн аризанинг қабул қилингани ёки рад этилганини қандай билиш мумкин?

qabul.muslim.uz сайтининг “Ариза ҳолатини текшириш” қисмига паспорт серия ва туғилган кун санасини киритиш орқали абитуриентлар аризанинг қабул қилингани ёки рад этилганини билишлари мумкин.

Агар ариза рад этилган бўлса, рад этилиш сабаблари изоҳда ёзиб қўйилади. Камчиликларни тўғирлаб маълумотларни таҳрирлаш мумкин.

Қабул ҳайъати электрон шаклда тўлдирилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ҳақиқийлигини текширгандан сўнг тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарни “СМС” шаклида абитуриентга юборади.

⚠️Қайси ҳолатларда ариза ва ҳужжатлар рад этилади?

Маълумотларни нотўғри ва хато киритиш ёки тўлиқ киритмаслик, электрон ҳужжатларнинг бири йўқлиги ёки хиралиги, селфи фотосурат каби камчилиги бор аризалар рад этилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) йўқ абитуриентлар аризаси рад этилади.

⚠️Қабул ҳайъати иш вақти?

☎️ Қабул ҳайъати телефон рақами: 66-240-20-51

Қабул ҳайъати душунбадан шанбагача, соат 09:00 – 17:00 оралиғида ишлайди.

Якшанба дам олиш куни.

Қабулнинг охирги санаси 10 июль куни соат 18:00 да ҳужжатлар қабул қилиш тўхтатилади.

⚠️Қайси фанлардан кириш имтиҳонлари ўтказилади?

📝 Ҳадис илми мактабига 2021–2022 ўқув йили учун қуйидаги фанлардан кириш имтиҳонлари ўтказилади:

✅ Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон) – 93 балл;

✅ Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) – 63 балл;

✅ Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

⚠️ Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар ўз билим ва иқтидорларини тўлиқ намоён этишлари учун янада қулайлик яратиш мақсадида абитуриентлар қабул имтиҳони натижаларига кўра кириш учун етарли балл тўплай олмаган тақдирда Тошкент ислом институти ёки Мир Араб олий мадрасасига 2021 йилнинг 20 июлига (шу куни ҳам) қадар қўшимча равишда ҳужжат топшириб, қабул имтиҳонларига қайта иштирок этиш имконияти берилади.

❗️Демак, Ҳадис илми мактаби абитуриентлари бир йилда иккита олий диний таълим муассасасига ҳужжат топшириб, имтиҳон жараёнларига иштирок этиш имкониятига эга бўлишади.

Манба