C
@chinormasjidi
72 posts

Фарзанднинг қулоғига азон ва такбир айтиш тартиби қандай?

Мусулмон хонадонида туғилган фарзанднинг ўнг қулоғига азон ва чап қулоғига такбир айтиш суннатдир. Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Фотима (розияллоҳу анҳо)нинг туққан боласи Ҳасан ибн Алининг қулоғига азон айтаётганларини кўрдим” (Абу Довуд ва Термизий).

Қурбон ҳайити намози ўрнига уйда Зуҳо намози ўқилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш бўйича ФАТВОСИ эълон қилинди.

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ. БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?

🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади? “Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.

Қабул жараёнлари якунланмоқда!

2021-2022 ўқув йили учун Ҳадис илми мактабига абитуриентларнинг ҳужжатлари 20 июндан 10 июлгача онлайн шаклда qabul.muslim.uz сайти орқали қабул қилинади.

Ҳаж ва умрага тааллуқли масалага ойдинлик киритилди

Ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистони ҳукумати айрим талаблар асосида инсонларга ҳаж сафари учун рухсат беришга қарор қилди, деган мазмунда тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келадими?

Тавбаи насууҳ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ота фироқи

Ўша пайтлар биз Ливияда мусофирликда яшар эдик. Холамнинг қайноталари ёки қайноналари вафот этгани ҳақида хабар келди. Ҳазрат божаларига таъзия билдириб, Ливиядан туриб ватанга қўнғироқ қилдилар. Сўзларининг орасида божаларига: «Сиз ҳам бизга ўхшаб катта бўлганингизда етим бўлибсиз-да», дедилар.

Тошкентда дунёдаги энг катта Қуръони карим саҳифаси қўлда кўчирилди

Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида дунёдаги энг катта қўлёзма Қуръони карим саҳифасини қўлда кўчириш ишлари якунига етди. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров маълум қилди.

Қадр кечаси: Фазилати, аломатлари, қилинажак ибодатлар ва унда ўқиладиган махсус дуо ҳақида

Рамазон ойида муборак бир кеча борки, Аллоҳ таоло ўз каломида унинг минг ойдан ҳам афзал эканлиги ҳақида марҳамат қилган. Яъни, ким ўша кечани ибодат билан ўтказса, бошқа пайтда минг ой ибодат қилгандан кўп савобга эришади. Бу – Қадр кечасидир.

Ар-Роҳман сурасининг ўзига хос услуби ва фазилати

Мазкур суранинг номи биринчи ояти «Ар-Роҳман»дан олинган бўлиб, у Аллоҳ таолонинг гўзал исм-сифатларидан ҳисобланади. Ушбу сура Маккада нозил бўлган ва 78 оятдан иборат. Суранинг номи «бениҳоя раҳмлилик» маъносини англатади. Бу сифат инсонларга нисбатан айтилганда «юмшоқлик», «меҳрибонлик»ни ифодаласа, Аллоҳ таолонинг сифати маъносида «меҳрибонлик», «эҳсон ва ризқ бериш»ни билдиради. Аслида ушбу сифатни Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч кимга нисбатан ишлатиб бўлмайди.