July 14, 2020

Qaysi platformaga qaysi tilda dastur tuzish kerak?

Компютер дастурчиси
Бу ҳозирги даврда энг керакли соҳалардан бири бўлиб, жаҳон бозорида ўз ўрнига эга. Компютерларга қўйиладиган ОС (операцион система) ларнинг турлари бор, булар эса МacOS, Windows ва бошқалар. 

• Windows учун
Windowsга дастурлар яратиш учун энг қулай тил бу C#. C# га ҳозирча яхши конкурент йўқ, чунки у синалган ва айни дамда ТИОБЕ кўрсаткичларида ўз ўрнига эга. 2020-йил, 9-январ ҳисобига кўра, C# 2.05% га ошган, бу Python ва Жавадан ҳам юқори. Унинг қулай интерфейси мактабда ўргатиладиган Борланд Делфи 7 га ҳам ўхшаб кетади. 

Хулоса: Windows учун C# дастурлаш тили


• MacOS учун:
MacOS учун энг кўп талаб қилинадиган тил бу — Swift. Swift ўта мукаммал, у ёрдамида чиройли интерфейсли дастурлар яратиш мумкин. Swift учун энг яхши матн муҳаррири шубҳасиз XCode. Swift шу йил +0.61% га ўзгарган.

Хулоса: МаcOS учун Swift дастурлаш тили


• Ҳамма платформа учун
Барча платформа учун универсал дастурлаш тили — Java. ТИОБЕ рейтингларида Жава биринчиликни ҳеч кимга бермаяпти, чунки у чинакамига кўп платформали ва мукаммал тил. Жавада нафақат Декстоп дастурлар, балки Aндроид учун дастурлар яратиш мумкин. Aммо бу ҳақида пастроқда гаплашамиз.

Mobile Development

Дунё бўйлаб жуда кўп киши смартфонлардан фойдаланади. Қишлоқлик Тошпўлатдан тортиб, шаҳарлик Қумри бувигача. Pew Research Center'нинг хабар беришича, дунё аҳолисининг 59%и смартфонлардан фойдаланар экан. Бу эса мобил дастурларга талаб катта дегани. Мобил ОСларнинг ҳам ўз турлари бўлиб, улар Aндроид, iOS каби турларга бўлинади

• Android
Юқорида Жавадан Aндроид учун ҳам фойдаланса бўлади деган эдик. Жаванинг Corona SDK фреймворки айни муддао. У орқали рекорд даражада қисқа фурсатда дастурлар, ўйинлар, иловалар яратиш мумкин.

Хулоса: Aндроид ОС учун — Жава

• iOS
iOS учун Swift десак адашмаймиз, у ҳам Жава каби кўп платформали. iOS учун дастур яратишда кўп киши Сwифтни ишлатишади, чунки унга яхши конкурент йўқ. Лекин бу борада Objective-C ҳам яхши. Лекин унинг фунционаллиги ва дунёдаги ўрни бироз паст, ТИОБЕ да ҳам рейтинги тушиб бормоқда (-0.85%)

Хулоса: iOS учун — Swift


Web Development (Сайтлар яратиш)
Бу соҳа учун жуда кўп дастурлаш тилларини мисол қилиш мумкин. Aммо wеб девелопментда ҳам соҳалар мавжуд бўлиб, булар Back-End ва Front-End

• Back-End
Сайтнинг бу бўлими инсоннинг ички органларига қиёслаймиз. Back-End Front-End'даги нарсаларни чиқаришда ёрдам беради. Back-end кўпроқ сервер билан ишлайди. 

— Катта компаниялар учун сайт
Aгар катта компаниялар билан шартнома асосида сайт тузиш учун энг яхши тил бу Ruby. Одатда катта компаниялар ўзларига Жава, C# ларни маъқул кўришади. 

— Кичик сайт ёки фриланс
Бу соҳа учун энг яхшиси — PHP. Дунёдаги барча сайтларнинг 80%и PHP да қилинган. Aгар ўзингиз учун бирор сайт ёки фрилансер бўлмоқчи бўлсангиз, PHP қулай.

— Стартап ёки кичик компаниялар
Одатда бу учун Django, Rust, Node JS, Go ларни ишлатишади. Aммо Python мукаммалиги ва қулайлиги боис, уни кўп жойда ишлатиш мумкин. Python нинг Джанго фреймворки ҳам бугунги кунда энг машхур бўлиб, Гитҳабда 49.3к юлдузга эга.

• Front-End
Сайтнинг ташқи кўриниши билан яхши ишлашда фантазия муҳим рол ўйнайди. Унинг учун HTML, CSS, JS, BootsTrap каби тилларни билиш керак (Рўйхтда HTML ва CSS дастурлаш тили эмас).


Gamedev (Ўйинлар яратиш)
Бугунги кунда геймер ва задротларнинг сони ортиши туфайли, ўйинларга эҳтиёж катта. Компютердан кўп киши айнан ўйинлар учун фойдаланади. Шубҳасиз, ўйинлар яратиш учун энг яхши дастурлаш тили бу — C++. Aгар Aндроид учун ўйин қилмоқчи бўлсангиз, Унитй «игровой движок» и ёрдамга келади. 


Бу дастурлаш тиллари бўйича курслар Youtube да бор. Қайси дастурлаш тилини танлагани муҳим эмас, муҳими уни охиригача ўрганиш.

Manba: @progerlive

CMD | Dasturlash maktabi