July 7, 2019

НОМУНОСИБ ДЕПУТАТ ЁКИ СЕНАТОРНИНГ ПАРЛАМЕНТДАН ЎРИН ОЛИШИДА САЙЛОВЧИНИНГ ҲАМ АЙБИ БОР

Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов сайловларга кўпчиликнинг ихтиёрий эмас, мажбурликдан боришини кескин танқид қилди. Бу ҳақда у ЎзАга берган интервьюда тўхталиб ўтди.

Маҳалладан ёки сайлов комиссиясидан айтишди ёки бормасам, қўшнилар олдида ноқулай, деб сайловга борадиганлар кўплаб топилади. Номзодлар ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмай туриб, бирортасини тахминий танлаб овоз бериш ҳолатлари бўлмаган, десак ёлғон гапирган бўламиз.

Одатда, бир кунлик сайлов гоҳ у, гоҳ бу йўсинда ўтиб кетади. Кимлардир депутатликка сайланади. Жуда кўпчилик аслида улар ўз вакиллари эканини эсдан чиқариб, энди депутатни ёки сенаторни тинмай қоралаш пайида бўлади. Уни ким сайлаган, нега у яхши ишламайди ёки сайлангач олдимизга келмай қўйди, деган гаплар тез-тез қулоққа чалинади. Шунда бунинг учун ким кўпроқ айбдор, деган савол туғилади. Хўш, ким?

Албатта, номуносиб депутат ёки сенаторнинг парламентдан ўрин олишида биринчи навбатда сайловчининг ҳиссаси, таъбир жоиз бўлса, айби бор. Ахир ҳар бир фуқаронинг сайловда овоз беришдек юксак ҳуқуқи қутига бир парча қоғоз ташлашдан иборат эмас!

Унинг таъкидлашича, ўзини англаган, келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир киши ёки сайловчи овоз беришнинг оқибатини тўлиқ англаши зарур. Ҳали сайлов бошланмасидан бу жараённинг замирида нима ётибди, қандай натижа беради, деган саволлар ҳақида ҳар одам бош қотириши керак.

Мирзо Улуғбек Абдусаломов, Марказий сайлов комиссияси раиси

Мақола юзасидан Facebook ижтимой тармоқларида билдирилган фикрлар:

Бизни кузатишда давом этинг

Каналга уланиш⬇️

t.me/deputatlar_uz