ILXOM DJURAYEV
@deputatlar_uz
24 posts

Эргашасизми, эргаштирасизми?(ғимирлаб қолган сиёсий партиялар ҳақида)

Адабиёт халқни ортидан эргаштириши керак... Санъат халқни ортидан эргаштириши керак... Илм-фан халқ йўлини ўз нури билан ёритиши, ортидан эргаштириши керак... Аммо бугун уларнинг ҳаммаси халқ истагидан келиб чиқиб, эргашувчига айланиб қолганига кўникдик. Биров билиб, бошқаси сезмай қоладиган сайловлар йилида сиёсий партиялар мавзусига бироз диққат билан қараб, сиёсий жиҳатдан халқни ортидан эргаштириши керак бўлган партияларимиз, ҳатто эргаша олмай қолганми, деган ҳадик уйғонди. Нега? Бугун ана шу ҳадикка асос бўладиган баъзи жиҳатларга батафсилроқ тўхталишга қарор қилдик. Муқаддима ўрнида Аввало партия нима, унинг асосий вазифаси-ю, давлат ва жамиятга нега кераклиги хусусида икки оғиз. Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар...

Ноёб ҳодиса: сиёсий партия Вазирлар Маҳкамасига қарши чиқди

Яқин тарихда илк бор сиёсий партия ижроия ҳокимиятнинг қарорига қарши чиқиб, бу қарорни очиқчасига "ижтимоий адолатсизлик ва дискриминация" деб айтишга журъат этди.

Наримон Умаров: “Партиямиз ҳар қандай курашга шай ҳолатда”

Шу йилнинг декабрь ойида Парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Муҳим сиё­сий тадбирга мамлакатимиздаги сиё­сий партиялар қай даражада тайёргарлик кўрмоқда? Ўзбекистон «АДОЛАТ» социал-демок­ратик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Наримон УМАРОВни шу мавзуда суҳбатга тортдик.

Депутатлар автомобиль ойналари учун мўлжалланган термал плёнка ўтказувчанлик фоизини 70 дан 55 фоизга тушириш таклифини илгари сурди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

“Ачко” олиш учун пиар қилаяпти, дегувчиларга

Депутат даражасида кўтарилиши керак бўлган масалалар кўп. Ва одамларни қийнаётган айрим масалаларни кўтариб чиқсак, баъзи “даҳо”лар стратегик аҳамиятга эга катта муаммолар турганда депутат бундай кичик ишлар билан шуғулланмаслиги лозим, деган фикрларни ҳам билдиришмоқда. Бу гап бир жиҳатдан тўғри.

ДАВЛАТ ДАСТУРИГА МАСЪУЛЛАР МАСЪЛИЯТСИЗЛИК БИЛАН ҚАРАЯПТИ (МИ?)

“Тараққиёт стратегияси” маркази Ҳаракатлар стратегиясини 2019 йилда амалга ошириш бўйича давлат дастурининг ярим йилликдаги ижросини ўрганиб чиқибди (https://strategy.uz/index.php?static=vypolnenie_gosprogrammy). Дастурда 274 та банд (вазифа) ўрин олган. Ўшандан 93 таси тўлиқ бажарилган. 108 тасининг ҳали вақти келмаган ёки муддати узайтирилган. 73 таси эса бажарилмаган.

Автомобиллар ойналарини парда билан тўсишга рухсат бериш бўйича таклиф киритилди

Айни кунларда жазирама иссиқ туфайли автомобилда ҳаракатланаётган йўловчи ва ҳайдовчиларнинг қуёш нурларидан ҳимояланишга эҳтиёжи ортиб бораётганлигини кўриб турибмиз. Афсуски буни қонуний ва тўловларсиз амалга оширишнинг имконияти яратилмаган.

Депутат иш ҳақи оширилиши тўғрисидаги фармон солиқ сиёсати ва нархларга қандай таъсир қилишини тушунтирди

Жорий йилнинг 28 июнь куни президентнинг “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони эълон қилинди. Унда 2019 йил 1 августдан бошлаб, ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлашга ўтиши қайд этилган.

Чегарада телефонингизни текширишмоқчи. Нима қилиш керак?

Яқинда Туркиядан қайтаётган шоир ва журналист Маҳмуд Ражабга ЖКнинг 246-моддаси (Контрабанда) билан жиноят иши қўзғатилди. ИИВ тарқатган хабарда айтилишича, «жиноят ишига 2019 йилнинг 26 март куни “Тошкент” аэропортида кўздан кечирилган Маҳмуд Ражабнинг қора рангли сумкасидан чиққан 26 дона китоб, бир дона “Mi 5+” русумли уяли телефон аппарати ва ундаги ёзувлар сабаб бўлган».

Расул Кушербаев: Ҳокимлардан кўчмас мулкларни бузиш ҳуқуқини олиб, судларга бериш керак

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг кенгайтирилган қўшма мажлиси бўлиб ўтди.