ДАВЛАТ ДАСТУРИГА МАСЪУЛЛАР МАСЪЛИЯТСИЗЛИК БИЛАН ҚАРАЯПТИ (МИ?)
“Тараққиёт стратегияси” маркази Ҳаракатлар стратегиясини 2019 йилда амалга ошириш бўйича давлат дастурининг ярим йилликдаги ижросини ўрганиб чиқибди (https://strategy.uz/index.php?static=vypolnenie_gosprogrammy). Дастурда 274 та банд (вазифа) ўрин олган. Ўшандан 93 таси тўлиқ бажарилган. 108 тасининг ҳали вақти келмаган ёки муддати узайтирилган. 73 таси эса бажарилмаган.
Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга татбиқ этишнинг учинчи йили кетаяпти. Бу қайсидир маънода янги Ўзбекистоннинг яқин истиқбол учун миллий ғоясига айланган эди. Одамлар бу ҳужжатга жуда катта ишонч, умид билан қараётган эди. Рамзий маънода яхши ҳаёт учун қандайдир маёқ эди. Лекин инфографикадан кўринаяптики, давлат дастури ҳам одатдагидек тармоқ ҳужжатларига ўхшаб қолди, ўз қийматини, аҳамиятини йўқотаяпти. 93 таси бажарилиб, 73 таси бажарилмаган ҳужжат ҳақида бошқача фикр айтиб бўлмайди.