СИЁСИЙ ПАРТИЯ РАИСИ ДЕПУТАТНИНГ ФИКРЛАРИНИ ҚОРАЛАДИ
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» Демократик партияси марказий кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Алишер Қодиров ўзининг Facebook’даги саҳидасида Бўстонлиқ тумани Халқ депутатлари кенгаси депутати Кабул Дусовнинг ижтимоий тармоқларда кенг шов-шувга сабаб бўлган фикрига ўз муносабатини билдирди:
“-Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани халқ депутатлари Кенгаши депутати Кабул Дусовнин
г ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган аёллар ва ёшлар масаласидаги шахсий фикрларини қоралайман.
Эълон қилинган постлар унинг шахсий фикрлари бўлиб, ушбу фикрлар “Миллий тикланиш” демократик партиясининг мақсад ва ғояларига тамоман зиддир.
Партия аёллар ва ёшларни жамиятимизнинг энг фаол қатлами сифатида кўради ва уларга таянади. Тайёрлаш жараёни кетаётган партиянинг сайловолди дастурида аёлларга янада қулайроқ меҳнат ва турмуш шароитлари яратиш, халқнинг дардини чуқурроқ ҳис қиладиган қатлам сифатида партия фаолиятига кенгроқ жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу билан бирга, янги талаблар ва кенг ваколатларга эга бўладиган маҳаллий кенгашларга партия томонидан таклиф этиладиган номзодларнинг тафаккур салоҳияти ва дунёқарашини жиддий таҳлил қилиш ишлари янада кучайтирилади”, - деди Алишер Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, депутат Кабул Дусов “Фейсбук”даги саҳифасига аёллар ва болаларнинг сиёсатга аралашуви мамлакат парокандалигига олиб келиши ҳақида ёзганди.
Facebook ижтимой тармоқларида билдирилган фикрлар:
Бизни кузатишда давом этинг
Каналга уланиш⬇️