June 26, 2019

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДАН МУРОЖААТ

Ассалауму аликум мен Қорақалпогстон Ресрубликаси Шуманай тумани Квартал-83да яшайман исми шарифим С.Р. сизга илтимосим бор еди биз яшаётган кўчада 7 та уйни шифирин 14-июнь куни бўлган қаттик шамол учириб ёборди. Ёғочларимиз ҳам яроқсиз холга келиб колди.

Ёш оиламиз биз аёлим ишсиз 2 нафар фарзандим бор ўзим ишдаман моашим 500 минга етмайди қўшнилар билан ёрдам сўраб бормаган жойимиз колмади, ҳаммаси рад жавобини беряпти. Сиздан илтимос қайси жойга кимга борсак бизга ёрдам беришини айтсангиз ўша куни туман ҳокими ёки унинг ёрдамчилари ҳам хабар олмади. Оллоҳга минг шукур ҳеч ким жарохат олмади. Лекин бизга матерялный ёрдам керак маслаҳат берсангиз илтимос.

PC: Юқоридаги мурожаат Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Шуманай туман Кенгаши раиси ва депутатларига етказилди.

Партия вакилларининг жойига чиқиб ўрганиш жараёнлари ва натижаси тўғрисида DEPUTAT NEWS телеграм каналида батафсил ахборот бериб борилади.

Бизни кузатишда давом этинг

Каналга уланиш⬇️

t.me/deputatlar_uz