ЖИЛЕТ КИЙИШ ТАМҒА ЭМАС, ШАРАФ

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББнинг “YHXBB.UZ” сайтида “Наманган шаҳар ХТБга қарашли 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳамда 83 та мактаб директорлари иштирокида "Йўл посбонлари"ни жорий этиш бўйича учрашув бўлиб ўтди”, деган хабар берилган эди. Бу хабардан сўнг “@zafarbeksolijonov” каналида “Ўқитувчилик шараф эмас, тамға бўлди...ми?.” сарлавҳали мақола чоп этилди. Мақолада муаллиф ўқитувчилар ДЙҲХХ ишига жалб этилаётганлигини танқид қилган.

Лекин аслида бундай эмас. Тадбир ўқитувчиларни “Йўл посбони”лигига жалб этиш учун эмас, балки автомобиль йўллари ёқасида жойлашган мактаблар олдида хавфсизликни таъминлаш самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилган. Нур қайтарувчи махсус жилетлар мактаб олдида ўқувчиларнинг мактабга келиш ва кетиши вақтида навбатчилик қилувчи ўқитувчиларга мўлжалланган ва уларга тарқатилди. Жилетдан ташқари уларга автомобилларни тўхтатиб туриш учун жезл таёқчаси ҳам тарқатилди. Сабаби нур қайтарувчи жилет ҳар қандай шароитда ҳам ҳайдовчиларга тезда кўринади ва уларнинг ҳамда йўлдан ўтаётган ўқувчиларнинг хавфсизликларини таъминлашга хизмат қилади.

Шу ишларни қай тартибда ташкил этишни муҳокама қилиш мақсадида ЙҲХБ томонидан 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида катта йўл ёқаларидаги мактабларнинг директорлари билан йиғилиш ўтказилди.

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати.