Давлат хизматларини кўрсатишда тизимли муаммоларга чек қўйиш, аҳолининг қимматли вақти маълумотнома сўраб турли идоралар кетидан қувишга кетишининг олдини олиш, бунда “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” қабилидаги тамойилни амалда рўёбга чиқариш ва энг муҳими, халқимизнинг давлат органлари ва улар томонидан кўрсатиладиган хизматларга бўлган ишончини тиклаш мақсадида ҳозирги кунда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Давлат хизматларини кўрсатишда тизимли муаммоларга чек қўйиш, аҳолининг қимматли вақти маълумотнома сўраб турли идоралар кетидан қувишга кетишининг олдини олиш, бунда “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” қабилидаги тамойилни амалда рўёбга чиқариш ва энг муҳими, халқимизнинг давлат органлари ва улар томонидан кўрсатиладиган хизматларга бўлган ишончини тиклаш мақсадида ҳозирги кунда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятига нисбатан эркинликларни кўпайтириш, иқтисодиётга давлат аралашувини минималлаштириш ва бу борада қонунчиликни либераллаштириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Куни кеча шу масала юзасидан “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонани рўйхатдан ўтказувчи орган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2750-сон қарорига асосан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади.
22 октябрь куни Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашининг ўнинчи сессияси ўтказилди. озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Бугун, 22 октябрь куни Халқ депутатлари Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш масалалари муҳокама этилди.
Бугун, 22 октябрь куни Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
Наманган шаҳрида “Даштбоғ” маҳалласи бор. Фуқаро Шуҳратжон Қурбонов билан Марғуба Иномовалар 1993 йилда турмуш қуришган. Шуҳратжон ўз онаси ва укасига қўшни бўлиш учун 7 пр. Ғирвонсой кўча 35-уйни Маҳмудахон Эргашевадан сотиб олиб, кўчиб келган. 1994 йилда Маҳлиё исмли қиз кўришган. Шуҳратжон Россияга ишлагани бориб, у ерда юрак хуружи билан вафот этган. Хотин эрининг барча маросимларини ўтказгач, тирикчилик истаб яна Россияга, эр ишлаган идораларга бош уриб кетган.
Бугун, 19 февраль куни ўзбек футбол журналистикаси фахрийси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, Республика тоифасидаги ҳакам, "Олтин қалам” Миллий мукофоти соҳиби, Халқ таълими аълочиси, таниқли шарҳловчи, деярли барча спорт журналистларининг устози бўлган Ахбор Имомхўжаев 84 ёшни қаршилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББнинг “YHXBB.UZ” сайтида “Наманган шаҳар ХТБга қарашли 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳамда 83 та мактаб директорлари иштирокида "Йўл посбонлари"ни жорий этиш бўйича учрашув бўлиб ўтди”, деган хабар берилган эди. Бу хабардан сўнг “@zafarbeksolijonov” каналида “Ўқитувчилик шараф эмас, тамға бўлди...ми?.” сарлавҳали мақола чоп этилди. Мақолада муаллиф ўқитувчилар ДЙҲХХ ишига жалб этилаётганлигини танқид қилган.