October 23, 2020

«Нарх-наво барқарорлиги сақланади» - Наманган вилояти халқ депутатлари кенгаши сессияси ўтказилди

22 октябрь куни Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашининг ўнинчи сессияси ўтказилди. озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Сессияда 2020 йилнинг 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида кечиктириб бўлмайдиган бир қатор вазифалар юзасидан 4 та сектор раҳбарлари ахборот берди.

Вилоят аҳолиси эхтиёжларини ички ресурслар орқали тўлиқ ва сифатли таъминлашга эришиш мақсадида ўтган йиллар давомида озиқ-овқат дастури доирасида ҳудудий инвестиция лойиҳалари амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, 2017-2020 йиллар давомида 3,1 трлн.сўмлик жами 978 та лойиҳалар амалга оширилди.

Хусусан, чорвачиликда 221 та, паррандачилик 185 та, иссиқхоналар 274 та, балиқчилик 87 та ва 211 та бошқа лойиҳалар амалга оширилган.

Шунингдек, охирги 3 йил давомида озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида 1,8 трлн.сўмдан ортиқ кредит маблағлари тижорат банклари томонидан ажратилди.

Мисол учун, чорвачиликни ривожлантиришга 694,5 млрд.сўм, иссиқхона ташкил этишга 542,3 млрд.сўм, паррандачиликка 125,2 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилган.

Натижада, 2017-2020 йилларда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларда ўсиш суръати қуйидагича кузатилди:

- гўшт 2017 йилда 149,4 минг тонна етиштирилган бўлса –

2020 йилда 154,2 минг тонна етиштириш режалаштирилган (116,6%);

- товуқ гўшти 2017 йилда 9,4 минг тонна етиштирилган бўлса – 2020 йилда 12,7 минг тонна етиштириш режалаштирилган (135,5%);

- тухум 2017 йилда 465,8 млн дона етиштирилган бўлса – 2020 йилда 608,8 млн дона етиштириш режалаштирилган (130,7%);

- сабзавотлар 2017 йилда 741,5 минг тонна етиштирилган бўлса–2020 йилда 849,2 минг тонна етиштириш режалаштирилиб, 114,5 фоизга ортишини кузатишимиз мумкин.

Ўтган йиллар давомида амалга оширлган ислоҳотлар натижасида, аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми ўсди.

Жумладан, бугунги кунда аҳоли жон бошига гўшт 54,1 кгни ташкил этиб, ўтган даврга нисбатан 101,7 фоизга отган.

Шунингдек, тухум 213 дона (104,3%), картошка 99,3 кг (102,9%), сабзавотлар 297,7 кг (103,2%) ташкил этган.

Бугунги кунда вилоятимиз аҳоли сони 2 млн 834 минг нафарни ташкил этиб, мёъер бўйича аҳоли истеъмоли учун келгуси 6 ой давомида 39,7 минг тонна гўшт, 21,0 минг тонна товуқ гўшти, 10,1 минг тонна балиқ, 74,6 минг тонна картошка, 13,9 минг тонна гуруч, 128,6 минг тонна ун, 15,6 минг тонна шакар, 12,9 минг тонна ўсимлик ёғ, 283,5 миллион дона тухум, 9,5 минг тонна пиёз ва 27,8 минг тонна сабзи маҳсулотлари талаб этилади.

Жорий йилда вилоятда 23,9 минг гектар майдонга (ўтган йилга нисбатан 550 гектар ёки 102 % кўп) сабзавот экинлари экилди.

Шундан, 10,3 минг гектар асосий майдонларга, 7,4 минг гектар боғ-ток қатор ораларига ва 6,3 минг гектарда такрорий майдонларга қишлоқ хўжалиги экинлари экилди.

Натижада, 2020 йилда 154,2 минг тн (103,2%) гўшт, 283,2 минг тн (104,4%) картошка, 12,7 минг тн (103,0%) товуқ гўшти, 6,9 минг тн (101,4%) балиқ, 104,8 минг тн (105,6%) пиёз, 145,1 минг тн (101,9%) сабзи, 8,3 минг тн (101,8%) гуруч, 197,0 минг тн (107,3%) ун, 608,8 млн дона (105,8%) тухум, 30,5 минг тн (106,2%) ўсимлик ёғ етиштирилиши ҳисоб-китоб қилинган.

Вилоятимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳисобидан, гўшт, картошка, тухум, пиёз ва сабзи маҳсулотлари тўлиқ қопланади, парранда гўшти, балиқ, ун, шакар ва ўсимлик ёғларининг эхтиёж учун етишмаган қисми бошқа вилоятлар ва импорт ҳисобидан қопланиши режалаштирилмоқда.

Вилоятда 2020-2021 йиллар қиш-баҳор мавсумида ички бозорни асосий турдаги маҳсулотлар билан кафолатли таъминлаш, нарх-наволарни барқарорлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга оширилади:

Биринчидан, ҳудудий тайёрловчи корхоналар ва ташкилотлари ҳамда Ижтимоий соҳа объектлари томонидан жорий йилнинг 1 декабр кунига қадар 66 минг тонна асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (35 минг тонна картошка, 14 минг тонна пиёз, 11 минг тонна сабзи ва 6 минг тонна гуруч) захирага жамғаришни режалаштириб олинди.

Ушбу мақсадлар учун жами 220,6 млрд.сўм, шундан, 141,6 млрд.сўм корхона ва ташкилотларнинг ўз маблағлари, 46,1 млрд.сўм тижорат банклари кредити, 7,9 млрд.сўм бюджет маблағлари, 25,0 млрд.сўм ҳокимлик жамғармалари сарфланиши режалаштирилди.

Ушбу маҳсулотларни заҳирага жамғариш учун жами 80 минг 917 тонна сиғимга эга 722 та (омбор 655 та жами сиғими 26,7 минг тонна, совуткичли камера 67 та жами сиғими 54,2 минг тонна) омбор ва совутгичли камералар тайёр ҳолатга кетирилган.

Иккинчидан, маҳаллий ҳокимликлар томонидан захира тадбирларига жалб этилган тайёрлов ташкилотлари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ўртасида арзон нархларда сифатли маҳсулот етказиб бериш юзасидан истисно тариқасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузиш ишларини самарали ташкил этилади.

Учинчидан, вилоятда истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашаш, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларини ғамлаш, сақлаш ва истеъмолга йўналтириш мақсадида вилоят ҳокимлиги ҳузурида “Вилоят озиқ-овқат заҳира” жамғармаси ташкил этилиб, маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан дастлаб 10 млрд.сўм ўтказиб берилади.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Ҳурматли Президентимиз томонларидан маҳаллий бюджетни ортириб бажарилган қисмини ҳудудларнинг ўзида қолдириш бўйича берган топшириқлари алоҳида ўринга эга.

Жамғарманинг асосий вазифаси, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, биринчи навбатда гўшт, шакар, ўсимлик ёғи ва гуруч маҳсулотларини маҳаллий ва импорт қилувчи корхоналар орқали харид қилиш, жамғариш ва истемолга йўналтириш чораларини кўриб бориш;

- вилоят аҳолисини етиштирилган гўшт маҳсулоти ҳисобидан арзон нархларда истеъмолга чиқариш, нархларнинг суъний ошиб кетишига йўл қўймаслик;

- вилоят аҳолиси эхтиёжи учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етишмаётган қисмини жамғарилган заҳира ҳисобидан қоплаш ва бозорларда маҳсулотларнинг етишмаслиги бўйича зарур чора-тадбирларини кўриб боришдан иборат.

Тўртинчидан, мазкур жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги маҳсулотлар захираси шакллантириш режалаштирилмоқда.

Жумладан, Гуруч маҳсулоти – Хоразм вилоятидан олиб келиш ва 500 тонна миқдорида захирасини шакллантириш режалаштирилмоқда.

Шакар ва Ёғ маҳсулоти – Россияни 4 та ҳудуди билан мутахассисларимиз томонидан музокаралар олиб борилмоқда, Тегишли келишувлар асосида жамғарма маблағлари ҳисобидан 500 тонна шакар маҳсулоти ва 500 тонна ёғ маҳсулоти маҳсулотлари захираси шакллантирилади.

Шунингдек, Мол гўшти маҳсулотлари етиштириш ва сотиш мақсадида тадбиркорлар томонидан Қирғизистон давлатидан тирик вазнда 38-40 минг сўмдан 1000 бош қорамол вазни 360-400 кглик (Бунда, 400 бош қорамол тадбиркор ҳисобидан, қолган 600 бош қорамол жамғарма маблағлари ҳисобидан) новвослар етказиб келинади. Олиб келинган ҳайвонлар Чортоқ туманида парвариш қилинади.

Тайёр бўлган гўшт маҳсулотлари марказий бозорларда 46 минг сўмдан сотилиши таъминланади, бозор талабидан келиб чиққан ҳолда кунига 6 тонна сотиш режалаштирилмоқда.

Парранда гўшти маҳсулотлари етиштириш ва сотиш-“Наманган зарбдор парранда” МЧЖ томонидан парранда гўшти маҳсулотлари билан таъминланади. Тадбиркор томонидан кунига 3 тоннагача парранда гўштини ички бозорларда 15 минг 100 сўмдан сотиш имконияти мавжуд. Ҳозирда бозорлардаги нарх 18-20 минг сўмни ташкил этмоқда.

Картошка маҳсулоти - Қирғизистон давлатидан 1000 тонна олиб келинади. Олиб келинган картошка ички бозорларда 3 200 сўмдан сотилиши таъминланади.

Пиёз маҳсулотини - Қирғизистон давлатидан 1000 тонна олиб келинади. ички бозорларда 1 600 сўмдан сотилиши таъминланади.

Хусусан, жамғарма маблағлари ҳисобидан вилоятда гўшт маҳсулотларини нархини барқарор сақлаш мақсадида 500 бош қорамол харид қилинади.

Юртимизда тадбиркорларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар, шарт-шароитлар ва имтиёзларга жавобан халқнинг оғирини енгил қилиш ҳамда эл-юрт дастурхонини тўкин сочин бўлишига ўзини муносиб ҳиссасини қўшиш мақсадида тадбиркорларимиз, жумладан, кластерлар томонидан ўз ҳисобларидан қормолларни сақлаш, озуқа билан таъминлаш ҳамда парвариш қилиш бўйича ташаббус билан чиқдилар.

Бешинчидан, Деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маҳсулотлар нархларининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари учун етиштирилган маҳсулотларини воситачисиз тўғридан-тўғри сотиш имкониятини яратиш мақсадида вилоятдаги 14 та марказий деҳқон бозорларида “Элга хизмат расталари” ташкил этилади.

Шунингдек, ҳар бир маҳаллада озиқ-овқат савдо дўконлари ва кичик экобозорларни ташкил этиш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди ҳамда жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан қурилиш ишлари бошланади.

Жорий йилда аҳолининг мавжуд 35,5 минг гектар таморқа майдоналаридан 1,1 млн тонна, яъни ўтган йилга нисбатан 169,4 фоизга кўп ҳосил кутилмоқда.

Жумладан, 45,9 минг тонна пиёз, 238,2 минг тонна сабзавотлар, 115,3 минг тонна картошка, 733,7 минг тонна бошқа турдаги маҳсулотлар етиштирилади.

Бюджет ташкилотларида ишлайдиган фуқароларнинг қиш-баҳор ойлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари заҳираси яратиш мақсадида ойликларига қўшимча равишда пул маблағлари ажратилади.

Сессия давомида республика, вилоят оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар билан матбуот анжумани ўтказилди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.