ТАДБИРКОР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР УЧУН ЯНА БИР ҚУЛАЙЛИК

Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятига нисбатан эркинликларни кўпайтириш, иқтисодиётга давлат аралашувини минималлаштириш ва бу борада қонунчиликни либераллаштириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Куни кеча шу масала юзасидан “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан нималар ўзгармоқда?

2021 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар белгиланмоқда:

53 та лицензияланадиган фаолият ва 21 та рухсатнома бекор қилинмоқда;

Хусусан, аудиторлик, баҳоловчи, риэлтор, юкларни автомобиль транспортида республика ҳудудида ташиш фаолияти учун лицензия ҳамда хорижий ишчини жалб қилишга рухсатномалар бекор бўляпти.

37 та лицензия ва 10 та рухсатнома тўлиқ бекор қилинмоқда ҳамда 16 та лицензия ва 11 та рухсатнома бошқа ҳужжатлар билан бирлаштириш орқали қисқартирилмоқда.

Бу бизга нима беради?

Қатор лицензия ва рухсатномаларнинг хабардор қилиш тартибига ўтказилиши қуйидаги қулайликларни яратади: фаолиятни бошлашдаги бюрократик тўсиқларнинг олди олинади; фаолиятни бошлашдаги вақт лицензиялар учун 30 кунгача, рухсатномалар учун 20 кунгача қисқаради; хуфёна иқтисодиётнинг камайишига хизмат қилади.

2021 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар ўрнатилмоқда:

лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўлиқ электрон тарзда “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади;

ваколатли органлар томониёдан лицензиат фаолиятини назорат қилишнинг аниқ мезонлари белгиланган ҳолда “хавфни таҳлил этиш” тизими жорий қилинади;

лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатлар QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштирилади ва уларни махсус бланкаларда бериш тартиби бекор қилинади;

қўшимча ҳужжатлар тадбиркорлик субъектининг иштирокисиз “Лицензия” ахборот тизими орқали мустақил равишда олинади;

ваколатли органлар ташаббуси билан лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларни бекор қилиш фақат суд тартибида электрон тизим орқали амалга оширилади.

Мазкур Фармон тадбиркорлик фаолияти билан шуғуланувчи фуқароларни мамнун этди. Тадбиркорлар энди ҳужжат ишлари билан камроқ оввора бўлиб, ўз соҳасини ривожлантиришга эътибор қаратишга замин яратилди.

2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга хужжатларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6044 Фармонига биноан, 2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Шунингдек:

2021 йил 1 январдан тиббий буюмлар ишлаб чиқариш ва улгуржи сотиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун лицензия олиш тартиби бекор қилинади;

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишда олий тиббий маълумотга эга бўлган шахсларга дорихона мудири сифатида фаолият юритиш ҳуқуқи берилади;

Дорихона филиалларга алоҳида лицензия расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади;

Эслатиб ўтамиз, Фармацевтика фаолияти белгиланган тартибда бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6044 Фармонига мувофиқ, ваколатли органлар томонидан лицензиялар бериш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича қарздорлиги сабабли давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш;

лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни давлат органлари ва тадбиркорлар ўртасида тузиладиган ўзаро шартномаларга алмаштириш;

лицензия ва рухсат беришга доир талаб ва шартларда назарда тутилмаган ҳақ эвазига бошқа турдаги хизматлардан фойдаланишга ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишга бевосита ёки билвосита мажбурлаш харакатларининг амалга оширилиш ТАҚИҚЛАНАДИ.

Муножат Садирова,

Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси.