November 27, 2020

КУНДАН-КУНГА ЯНГИ ҚУЛАЙЛИКЛАР

Давлат хизматларини кўрсатишда тизимли муаммоларга чек қўйиш, аҳолининг қимматли вақти маълумотнома сўраб турли идоралар кетидан қувишга кетишининг олдини олиш, бунда “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” қабилидаги тамойилни амалда рўёбга чиқариш ва энг муҳими, халқимизнинг давлат органлари ва улар томонидан кўрсатиладиган хизматларга бўлган ишончини тиклаш мақсадида ҳозирги кунда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан бугунги кунда ҳар бир вилоят, туман, шаҳарларда капитал қурилиш, ҳамда ободонлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда, янги турдаги замонивий бино иншоотлар барпо этилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майда қабул қилинган 370-сонли қарорига асосан Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида қарори тасдиқланган.

Жумладан қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилишда аввалари пудратчи ташкилотлар бир неча комиссия аъзосининг хулосаларини олиш керак бўлган, бу ўз навбатида турли хил қийинчиликларни юзага келтирарди хамда ортиқча вақт талаб этарди. Давлат хизматлари агентлиги томонидан бундай сарсонгарчилик, оворагарчиликни олдини олиш мақсадида 3 нафар комиссия аъзоларининг хулосалари қисқартирилди хамда ушбу хизмат тури янада соддалаштирилди.

Яна бир соҳадаги қулайлик, аввалари фуқароларимиз хамда тадбиркорлариммиз ўзининг турар жой биносини нотурар жой тоифасига ўтказиш учун ҳам маҳаллий ҳокимият органи қарорини олиш керак эди. Бироқ Ўзбекистон Руспубликаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги "Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш хамда давлат органлари ва ташкилотилари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4546 сонли қарорига асосан
2020 йил 1 январдан бошлаб турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш хам туман шахар қурилиш бўлимларининг рухсатномасига асосан амалга оширилиши белгиланди. Бу ўз навбатига тадбиркорларга жуда катта қулайлик бўлди.

Бугунги кунда Давлат хизматлари агентлиги томонидан соҳа кесимида турли хил ҳужжатларни қисқартириш учун изланишлар хамда бюрократик тўсиқларни олдини олиш мақсадида кўп ишлар амалга оширилмоқда.

Юқоридагилардан кўзланган асосий мақсад фуқаролар ва тадбиркорларга қулайликлар яратишдир.

Х.Рахимжанов,

Намангани шаҳар Давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси.