March 11, 2023

Атмосфера ҳавоси мусаффолигини таъминлашнинг асосий ечими

Сўнгги йилларда сайёрамизнинг у ёки бу ҳудудларида кузатилаётган чанг ва туз бўронлари юртимизни ҳам четлаб ўтмаяпти. Куни кеча республикамизнинг Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида кузатилган бу каби “табиат инжиқликлари” бугун пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари учун анчайин ноқулайликлар келтириб чиқарди. Бу ҳолат табиатга етказилаётган салбий таъсирларга нисбатан огоҳлантириш ифодасидир.

Дарҳақиқат, инсоният қўл қовуштирмай яшил майдонларни кўпайтиришга жадал киришмоғи керак. Шунингдек, юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини сифатли амалга оширишимиз, экилаётган ҳар бир кўчатнинг тақдирини ўз тақдиримизга эътибор сифатида ёндошмоғимиз даркор. Акс ҳолда иқлим ўзгаришлариши туфайли юз бераётган турли салбий экологик муаммолар олдида ожиз қолаверамиз.

Ўзбекистон Экологик партияси кенг жамоатчиликни табиатга ҳаёт-мамот масаласи сифатида ёндошишга, унга озор етказмаслик аксинча яшил майдонларни кўпайтиришга ўз ҳиссасини қўшишга чақиради.