Ecological party of Uzbekistan
@ecopartyuzb
Ecological party of Uzbekistan
2 Followers
0 Following

Хоразмда халқ билан мулоқот

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Н.Обломурaдов Хоразмга уюштирган сафарининг биринчи куни Урганч тумани “Ғойбу” қишлоғи яқинидаги чиқиндихонанинг санитар-экологик ҳолати ва чиқиндиларни бугунги кундаги аҳволи билан танишиш билан давом этди.

Ёшлар доимий эътиборда

4-март куни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Обломурaдов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Хоразм вилоятида бўлди.

Экология давлат қўмитаси ҳузурида бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 2 февралдаги сиёсий партиялар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда белгиланган устувор вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 4 март куни Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти хамда Ўзбекистон Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси билан хамкорликда “Биз келажак учун жавобгармиз” шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди.

ЧИҚИНДИ ПОЛИГОНИ ТАРТИБГА КЕЛТИРИЛАДИ

Шу йилнинг 4 март куни Экопартиянинг Тошкент вилояти партия ташкилоти раиси Ф.Ахмеджанов аҳоли мурожаати юзасидан вилоятнинг Янгийўл тумани "Бобур" маҳалласи ҳудудида жойлашган чиқинди полигонида бўлди. Айтиш керакки, 6 йил бурун ташкил этилган 38 гектар майдондаги мазкур полигон ҳозирда 50 гектардан ортиқ майдонни қамраб олган.

Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди

Нукус шаҳридаги имконияти чекланган аёллар махсус интернатида Ўзбекистон Экологик партиясидан Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашига сайланган депутат Гулнар Кайпанова ташаббуси 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан саҳоват тадбири ўтказилди.

“Депутат маҳаллада”

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилотига жорий йилнинг 1 февраль санасида Сергели тумани “Жўн ариқ” маҳалласида истиқомат қиладиган бир қанча фуқаролардан мурожаат келиб тушган эди. Шу мурожаат асосида зудлик билан Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти вакиллари ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Васила Алимова, Лобар Кабулжанова ва Сергели тумани Кенгаши депутати Рамзиддин Бахритдиновлар билан биргаликда ишчи гуруҳ тузилиб муаммоларни ўрганилган эди.

"ЮРТНИ ОБОД ЭТИШ ЭЗГУ МАҚСАДИМИЗ"

Обод Ватанда тоза қалбли инсонлар яшайди. Уларнинг юртни обод этиш, фаровонлигини оширишга ҳисса қўшиш борасидаги фаол интилишларини кўриб ҳавас қиламиз. Ҳалол ва фидокорона меҳнатлари туфайли бу тинч ва гўзал диёримиз янада гуллаб яшнамоқда. Юртимиз экологияси, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилаётган ҳамюртларимизга ҳар қанча ташаккурлар айтсак арзийди. Ана шу эзгу ишларни ободончилик бошқармаси ишчилари юксак ғайрат билан амалга оширишмоқда. Эрта тонгданоқ ер юзини очиб, кўча ва маҳаллаларни саришта қилаётган, дарахт экиб, ҳудудларнинг кўркамлигини ошираётган ушбу ватандошларимиз меҳнатларига тасанно айтсак арзийди.

ХАЗОН ЁҚИШНИ ТЎХТАТИШ КЕРАК!

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси вилоятнинг Ўрта Чирчиқ туманидаги "Қорасув" МФЙ ҳудудида хунук манзаранинг гувоҳи бўлди. Яъни осмонга кўтарилган қуюқ тутун шох-шабба ёки барги хазон ёқилаётганлигидан дарак берарди.

Экопартия томонидан мактабларда экологик машғулотлар ўтказилмоқда

Дунёда она зоти борки, фарзандига ҳамиша яхшиликлар ва эзгуликлар тилаб келади. Ҳар бир она болаларининг камолини кўришни ният қилади. Табиатга нисбатан она сифатининг берилиши ҳам бежизга эмас. Худди она сингари эркаликларимизни кўтаради. Шу сабаб биз ҳам фарзандлик бурчимизни бажаришимиз зарур. Шундай экан атроф-муҳит, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни келажак авлодга бор таровати билан етказиш бурчимиздир.

Олмазор туманида «Яшил худуд» экологик акциясига старт берилди

Маълумки, эрта баҳор мавсумида мамлакатимизда шаҳару қишлоқлар гўзаллигига кўрк бағишловчи кўчат экиш ишлари бошланади. Хусусан, куни кеча Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Экологик партияси Олмазор тумани Кенгаши билан ҳамкорликда Олмазор туманидаги Қорақамиш 2/1 даҳасининг “Истиқлол” МФЙ ҳудудида «Табиат учун бирлашайлик» шиори остида «Яшил худуд» экологик акциясига старт берилди.