Ўзбекистон Республикаси ҳукумати 2019-йил 12-апрелда 299-сон билан “2015-2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай ҳадли дастури” мақсадларига Ўзбекистон Республикасида эришиш стратегияси тўғрисидаги қарор тасдиқланди.
Иқлимшунос олимлар ривожланган давлатлар томонидан ишлаб чиқилган иқлим ўзгариш сценария моделлари асосида, 2100-йилгача иқлим ўзгариши натижасида, юзага келувчи иқлимий даврларни 3 турга бўлишган:
👉 1-давр: 2030-йилгача бўлган давр оралиғида кутилаётган экстромал-аномал иқлимий давр. Бунда экстремал об ҳаво туфайли, сайёранинг деярли ҳамма ҳудудларида фавқулодда ҳолатлар сони ортиши кутилади.
👉 2-давр. 2030-2080 йиллар оралиғидаги иқлимий давр. Бунда, сайёранинг кўп ҳудудларида атмосферада яҳлит илиқ ва совуқ оқимлар кетма-кетлик даврийлигининг муқобил жараёни юзага келади. Яъни экстремал-аномал табиат ҳодисалари сони камаяди. Табиийки, фавқулодда ҳолатлар сони ҳам 2030-йилгача бўлган давр оралиғига нисбатан анча камаяди. Ҳаво ҳароратининг 2080-йилга келиб, сайёра бўйича ҳозирги меъёрдан муқобил 3-4 даражагача кўтарилишига олиб келади.
👉 3-давр. 2080-йилдан кейинги иқлимий давр.
Стратегиянинг бош мақсади, 2030-йилгача офатлар натижасида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар сонини, шунингдек, тўғридан-тўғри иқтисодий зарарни кескин камайтириш учун аҳоли ва ҳудудларни офатлардан комплекс ҳимоя қилишни кучайтиришдир.
Қуйидагилар офатлар хавфини камайтиришнинг устувор йўналишлари ҳисобланади:
👉 офатлар тўғрисидаги билимларни ошириш;
👉 офатлар хавфини бошқаришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
👉 офатлар хавфини камайтириш тадбирларига инвестициялар киритиш;
👉 офатлар юз берганда ҳаракат қилишга тайёргарликни ошириш.
Стратегияни амалга ошириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
👉 1-босқич: 2019-2022 йиллар;
👉 2-босқич: 2023-2026 йиллар;
👉 3-босқич: 2027-2030 йиллар.
Meteorolog: Abdulahatov E.I