April 24, 2019

Ёз ойларида кундузи республика ҳудудларида машина фараларини ёқиб юрилишини мутахасис сифатида қўллаб қувватламайман.

Хабарингиз бор, 2019-йилнинг 10-май кунидан бошлаб республика ҳудудларида кундуз кунлари ҳам машина ёритгичларини ёқиб юриш тўғрисида ҳукумат қарори ишга тушади. Республикамиз серқуёш ўлка бўлиб, ёзнинг июнь, июль ҳамда август ойлари кундуз кунлари 99% қуёшли бўлади. Ёз ойларида охирги уч йилликда глобал иқлим ўзгариши туфайли, республика ҳудудларига жанубдан Эрон иссиқ ҳаво массаларининг кириб келиш фаоллиги охирги 20 йииликка нисбатан 2,5 баробарга ошган. Республика ҳудудларида ҳар бир Эрон иссиқ ҳаво массаларининг давомийлиги 4-5 суткани ташкил этиб, бу пайтда кундузлари ҳаво ҳароратининг максимал қийматлари +43 даражадан +48 даражагача кўтарилади. Асфалт юзасидаги ҳарорат эса +80 даража иссиқгача кўтарилади. Бу даражадаги қайноқ асфал сирти устида ҳаракатланаётган ёритгичлари ёниқ бўлган машина фаралари албатта ўзини оқламайди. Турли хил фавқулодда ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин. Шу ҳолатларни инобатга олиб, ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Метеоролог: Абдулаҳатов Э