Roison – болалигингиздаги бренд замонавий қиёфада қайтди
Ўзбекистон бозорида ишонч ва сифат рамзига айланган Roison бренди узоқ танаффусдан сўнг яна саҳнага қайтди. Компания янги авлод маиший техникаларида ретро хотиралар ва замонавий технологияларни уйғунлаштириб, бозорда кучли рақобатга тайёр эканини кўрсатмоқда.
Roison — 2000 йиллар бошида Ўзбекистон бозорига кириб келган маиший техника бренди. У телевизор, музлаткич, газ плитаси, кир ювиш машиналари каби турли маиший жиҳозлар ишлаб чиқариш ва сотиш билан танилган эди. Шу даврда бренд тезда машҳур бўлиб, сифат ва ишонч рамзи сифатида кўплаб хонадонларга кирган эди. Бренд яна ўз салоҳиятини намойиш этишга киришди – компания 2025–2026 йиллар учун замонавий дизайн ва илғор технологиялар уйғунлашган маиший техникаларини кўргазмада тақдим этмоқда.
Кўргазмада кир ювиш машиналари, телевизорлар, ҳаво тозалагичлар, музлаткичлар ва совиткичлар тақдим этилган. Ҳар бир қурилма нафақат кўриниши, балки функциялари билан ҳам ажралиб туради:
· Кир ювиш машиналари кирнинг турига қараб автоматик режим танлайди.
· Музлаткичлар илғор совитиш тизими билан маҳсулотларни узоқ муддат сақлайди.
· Ҳаво тозалагичлар ҳаводан чанг ва аллергенларни фильтрлаб, хонани салқинлаштиради.
· Телевизорлар 100 дюймгача диагонал ва Dolby Atmos овоз технологияси билан уйда кинотеатр муҳитини яратади, шунингдек, қўшимча ускунасиз караоки сифатида ҳам ишлайди.
Roison қурилмалари энергия тежамкорлиги билан ҳам алоҳида аҳамиятга эга:
· А++ синфдаги музлаткич — йилига 339 кВт (ойига 28 кВт).
· А синфдаги 10 кг кир ювиш машинаси — ойига 4,5 кВт.
· 12 талик инвертер кондиционер — ойига 140 кВт.
· 86 дюймли телевизор — кунига 4 соат ишлатилганда ойига 27,6 кВт.
Roison бугунги кунда болалик хотираларини уйғотиш билан бирга, замонавий технологиялар ва тежамкорликни уйингизга олиб келмоқда.
Instagram
Реклама ҳуқуқи асосида