September 17, 2025

Бухоро давлат университети филология факультети профессор-ўқитувчилари нуфузли халқаро анжуманда

2025 йил 17–21 сентябрь кунлари Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтаётган «XIII Turk tillariga avtomatik ишлов бериш – TurkLang-2025» халқаро конференциясида Бухоро давлат университети филология факультети профессор-ўқитувчилари ҳам ўз маърузалари билан фаол иштирок этмоқдалар.
Хусусан, филология фанлари докторлари, профессорлар Абузалова Меҳринсо Қодировна, Тоирова Гули Ибрагимовна ва Юлдашева Дилором Неъматовна туркий тиллар ва лингвистика соҳасига оид долзарб мавзуларда илмий маърузалар тақдим этмокдалар. Уларнинг маърузалари турли мамлакатлардан ташриф буюрган олимлар томонидан катта қизиқиш билан тингланди ҳамда илмий мулоқотлар ва фикр алмашиш жараёнларига бой ҳисса қўшди.
Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчиларининг мазкур нуфузли анжумандаги иштироки университетнинг халқаро нуфузини янада ошириш, туркий тилшунослик ва автоматик тил технологиялари соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.