April 4, 2019

Диққат, тўғри жавоб!

Руҳ а4 катагига борганидан кейин қораларнинг фақат битта йўли қолади ва улар b5 катагига юришади. Оқлар иккинчи юришни b2 катагидаги пиёдани b4 катагига суриш билан амалга оширишади. Қораларнинг эса b5 катагидаги пиёдаси билан оқларнинг a4 катагидаги руҳини «уриб» олишдан бошқа йўллари қолмайди ва... Оқларнинг b4 катагидаги пиёдаси аста b5 катагига ўтади ҳамда қоралар шоҳига мот беради.

Оқларнинг сон жиҳатидан устун қораларни мағлуб қилишини кўринг! Ана стратегиянинг аҳамияти! Ҳаётда ҳам шундай. Ёки адашдимми? ;)