ЖУМБОҚЛАР ОРОЛИ
@hasan_tosh
82 posts

Диққат, тўғри жавоб!

Руҳ а4 катагига борганидан кейин қораларнинг фақат битта йўли қолади ва улар b5 катагига юришади. Оқлар иккинчи юришни b2 катагидаги пиёдани b4 катагига суриш билан амалга оширишади. Қораларнинг эса b5 катагидаги пиёдаси билан оқларнинг a4 катагидаги руҳини «уриб» олишдан бошқа йўллари қолмайди ва... Оқларнинг b4 катагидаги пиёдаси аста b5 катагига ўтади ҳамда қоралар шоҳига мот беради.

Диққат, тўғри жавоб!

«Липтон чойи - Жаҳон чемпиони!»

Диққат, тўғри жавоб!

Хатлар икки ҳафтадан сўнг белгиланган манзилига юборилар, бу муддат орасида эса ҳар қандай ҳарбий сир ўз аҳамиятини йўқотарди.

Диққат, тўғри жавоб!

Кварц кристаллидан тайёрланган махсус датчик электрон соатларда вақтни ўта аниқликда кўрсата олиши туфайли бир неча асрдан бери дунёга энг аниқ ишловчи соатни етказиб келган швейцариялик соатсозлар ишсиз қолишган эди. Кварц кристалларининг ихтиро қилиниши ўта аниқликда ишловчи соатлар «маркази»ни Японияга кўчиради.

Диққат, тўғри жавоб!

Бир пайтлар бизнинг юртимизда ҳам бу «акссесуар» анча кенг тарқалганди. Одамлар қанчалик бой эканини кўрсатиш учун ҳатто соғлом тишларини ҳам олтин билан қоплатишган. Яхшики, бугун бундай одатга бизда деярли амал қилинмайди.

Диққат, тўғри жавоб!

Биламизки, Япония Иккинчи жаҳон урушидан кейин ўта мураккаб иқтисодий аҳволга тушиб қолади. Одамлар ҳамма нарсадан иқтисод қилишга мажбур эдилар. Эркаклар... сигаретадан ҳам.

Диққат, тўғри жавоб!

Шахсан ўзим ҳар йили камида бир марта «тин-лялят» сотиб оламан. Эскисини гоҳ ўзим синдириб қўяман, гоҳ болалар босиб олади, гоҳ кимдир «нечаянно» синдиради. 😅

Диққат, тўғри жавоб!

Очиқ денгизда инсон кўзи сезувчанликни йўқотади. Кеманинг оқ-қора тарзда бўялиши душманга кема қаерга сузаётгани ва унинг тезлиги қанча эканини аниқлашда қийинчилик туғдирар эди. Ҳали ҳамма нарсани ўта аниқликда ҳисобловчи компьютер техникалари йўқ даврда эса бундай усул билан душманни чалғитиш жуда осон бўлган.

Диққат, тўғри жавоб!

Филиппин Испания билан мустақиллик учун қақшатқич жанглар олиб борган мамлакат. Бугунги филиппинликларнинг аждодлари эса жанг пайтида байроқни тескари осишар экан. Шу қонун бизнинг давримизда ҳам амалда бўлиб, уруш олиб борилаётган шароитда давлат байроғи тескари осилади ва бу Филиппиннинг уруш ҳолатида эканини билдиради.

Диққат, тўғри жавоб!

Сайлов натижалари эълон қилинганида, Поль Деннис биронта ҳам овоз олмагани аён бўлади. Аммо у ўзига овоз берганини ва лоақал битта овоз бўлиши кераклигини, умуман овоз олмаганми, демак, натижалар сохталаштирилганини айтади.