June 17, 2020

Илк марта университетнинг ҳақиқий кампусида бўлганим хусусида .

2001 йилда тошкентлик тўрт нафар йигит, асосан ЖИДУ битирувчилари АҚШда ўзига хос Study work & travel дастурини ташкил қилишга аҳд қилишди. Ўша пайтларда мен Дипломатия университети магистратурасининг 1-босқич талабаси эдим, кейинчалик бакалавр дастуридан ҳеч қандай фарқи йўқлигини англаган ҳолда янги саргузаштлар қидириш ҳамда амалиётни ўташ мақсадида дадиллик билан “Академ” таътилга чиқдим.
Таъкидлаб ўтишим керакки, қаттиққўллик билан тарбиялаган бўлишларига қарамай ота-онам ҳеч қандай қаршиликларсиз мени ўқув сайёҳатлари ва амалиёт ўташимга рухсат беришарди. 20 ёшимда мен Буюк Британияда, икки марта Германияда булдим, немис тили мен учун иккинчи хорижий тил ҳисобларди, ўшанда сайёҳат қилишни яхши кўришимни тушуниб етганман. Ота-онам сайёҳатлардан соғ-саломат, ҳам ақлим тўлишиб қайтганимни кўриб мени деярли бир йилга Лос-Анжелесга боришимга ҳеч қандай қаршиликларсиз рухсат беришди.

“Лос - Анжелес” (“Los Angeles”) испан тилидан ўзбек тилига таржима қилинганда “фаришталар шаҳри”, бу ерда мен инглиз тилидаги нутқимни мукаммаллаштирдим, буш вактларда ишладим. Доимий равишда велосипедда жамоатчилик кутубхоналарига қатнардим, уйдан ўқув муассасамгача ва оркага кайтаётиб йулимда уларга кирар эдим. Кейинчалик ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлгач, ресторан учун нарсалар харид қилардим, гул дуконида ишлардим, булар барчаси Ғарбий Ҳолливуд туманида яшайдиган одессалик яҳудийларга карашли буларди, кизик тажриба.

Лос-Анжелесда 10 ой яшаш давримда ҳаёт алғов-далғовларида йўқолиб кетмаслигимни, пул топиб ҳаётимни мустақил равишда йўлга қўйишим мумкинлигини англадим.
Бир кун мен билан бирга ўқиган Жанубий Кореялик таниш болалар Жанубий Калифорния университетида (USC) бўладиган очиқ дарсга таклиф қилинишди. Шунда улар менга бирга боришимни айтишганида мен рад этмай рози бўлдим.

Маълумот учун: Жанубий Калифорния университети (USC) штатдаги энг катта хусусий ОТМ ҳисобланиб, унда 45 минг талаба таҳсил олади.

Кампус бўйлаб борар эканмиз, ҳайратимнинг чеки йўқ эди. Умрим давомида университет ҳудудида талабаларнинг бундай эркин юришларига дуч келмагандим: талабалар шиппак, шортик, бренддаги худида юриб, скейтборд, велосипед ҳамда роликларда учишарди. Мен учун, яъни ЖИДУ - ўзимизнинг “Alma mater”имизга бўлган чексиз ҳурматиз бўлган, ўқиш даврининг биринчи босқичиданоқ агар бўйинбоғи бўлмаса, ҳудудда ушлаб олиб дарсга қўйилмаган талабаларни кўрган камина учун “бундай тартибсизлик”ни кўриш жуда «ажабланарли» эди.
Биз бизнесга оид маъруза ўқилаётган 100 нафардан ортиқ одам тўла залга кирдик.

Аудитория яхши жиҳозланган, профессор маркер билан шаффоф листларга ёзар, бу бутун экранда акс этарди. Мен аввал бундай нарсани кўрмаган эдим. У амфитеатр бўйлаб юрар, талабалар аудиторияга кириб - чиқиб гоҳ булочка, гоҳ кофе олиб киришар, ушбу ҳолатлар профессорга асло таъсир қилмасди. У аксинча, талабалари билан эркин ҳамда самимий жилмайиб ҳазиллашар, бу ҳолат менда худди қандайдир голливуд киносини кўраётгандек тасаввур ҳосил қилганди. Кўрганларимнинг улкан таассуротидан сархуш бўлиб бир ўзим яна бир неча соат менга ўта бахтли туюлган талабаларни кузатиб турли дўконларга кирдим, яшил майса устида ўтирдим, кампус бўйлаб айландим. Шунда ўзимга-ўзим, ҳар тарафлама тўлақонли талаба сифатида шундай кампусга ташриф буюришни истайман, шундай университетда таълим олишни истайман дедим.


Кейинчалик тақдир менга ўнга яқин нуфузли университетларда кўп марта бўлиш имкониятини насиб этди ва ҳатто уларнинг айримларидаги қисқа ўқув курсларида таҳсил олдим, магистрлик даражаси амалиётини ўтадим.

Улардан: Саинт – Андриюс (Saint Andrews), Жонс Хопкинс (Johns Hopkins), Сколково, UCLA, Стенфорд, Оксфорд, Кембридж, Колумбия (Columbia), NUS ва яна бошқалар.

Эпилог : “ТЕАМ University”да бизнинг академик жамоамиз – мен ва ҳамкорларим, деярли барчамиз дунёнинг турли университетларида таълим олганмиз ёки фаолият юритганмиз. Биз Тошкентда ҳам орзуимиздаги мана шундай кампусни ярата оламиз.

Бу ерда қатъий дресс-код ёки бошқа расмиятчиликлар бўлмайди, балки қулай ва ишонарли муҳит яратилади: яхши жиҳозланган аудиторияда профессорлар, тадбиркор-менторлар ўз талабалари билан самимий, дўстона оҳангда доимий мулоқотда бўлишади ҳамда уларнинг янгилик ўрганиш истаги жамиятимизни ёшларини ҳаракатлантирувчи, ривожлантирувчи куч бўлиб хизмат қилади.

t.me/Hikmat_Kundaligi канали