Хикмат Абдурахмонов
@hikmat_abdurahmanov
2 posts

Startupdan biznesga 3 qadam kursi yakuni.

Book cafe tadbirkorlar clubi azolari ishtirokida GroundZero coworking markazimizda o'quv kursimizni 2-guruh bitiruvchilari bilan uchrashdik.

Илк марта университетнинг ҳақиқий кампусида бўлганим хусусида .

2001 йилда тошкентлик тўрт нафар йигит, асосан ЖИДУ битирувчилари АҚШда ўзига хос Study work & travel дастурини ташкил қилишга аҳд қилишди. Ўша пайтларда мен Дипломатия университети магистратурасининг 1-босқич талабаси эдим, кейинчалик бакалавр дастуридан ҳеч қандай фарқи йўқлигини англаган ҳолда янги саргузаштлар қидириш ҳамда амалиётни ўташ мақсадида дадиллик билан “Академ” таътилга чиқдим. Таъкидлаб ўтишим керакки, қаттиққўллик билан тарбиялаган бўлишларига қарамай ота-онам ҳеч қандай қаршиликларсиз мени ўқув сайёҳатлари ва амалиёт ўташимга рухсат беришарди. 20 ёшимда мен Буюк Британияда, икки марта Германияда булдим, немис тили мен учун иккинчи хорижий тил ҳисобларди, ўшанда сайёҳат қилишни яхши кўришимни тушуниб етганман...