Тиббиёт соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди
Президент фармойиши (Ф–33-сон, 24.03.2022 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир “йўл харитаси” тасдиқланди.
Йўл харитаси 7 та йўналишдан иборат бўлиб, унда, жумладан қуйидагилар белгиланган:
- 2022 йилда 136 та ва 2023 йилда яна 140 та янги поликлиника фаолиятини йўлга қўйиш;
- 2023 йилдан жойлардаги поликлиника филиаллари негизида оилавий шифокор пунктларини ташкил этиш;
- Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш. Уларда ишлайдиган шифокор ва ҳамширалар иш ҳақига қўшимча устама тўлашни йўлга қўйиш.
- барча туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида болалар бўлимини ташкил этиш;
- тиббиёт бригадаларига 2022–2023 йилларда қўшимча 8 500 та ҳамшира ва доя штат бирликларини бериш;
- 18 ёшгача бўлган болаларни педиатр, стоматолог, эндокринолог, ортопед каби энг зарур мутахассислар томонидан манзилли кўрикдан ўтказиш тизимини жорий қилиш.
Тажрибали шифокорларнинг якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат бериш;
3-15 ёшдаги болаларни 2022 йил 1 июлдан йод препарати билан бепул таъминлаш;
Янгидан ташкил этилаётган 46 та туманлараро перинатал марказларда чақалоқлар реанимацияси бўлими фаолиятини йўлга қўйиш.
- соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ойлик маошини малака тоифасига қараб қўшимча 15 фоизгача ошириш;
- юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокорларга қўшимча 25 фоиз миқдорида устама тўлашни жорий этиш.
- барча тиббиёт ходимлари учун дастлабки ва даврий касбийтиббий кўрикни бепул ўтказиш;
- қон билан бевосита ишлаётган тиббиёт ходимларини гепатит “В” касаллигига қарши бепул эмлаш.
- ҳудудларда шифокорларга бўлган ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб, тиббиёт ОТМда давлат грантлари асосида қабул квоталари мақсадли ошириб бориш;
- фтизиатрия, гематология, нефрология, пульмонология, психиатрия, шошилинч тиббий ёрдам, лаборатория иши, юқумли касалликлар каби 15 та тор соҳадаги мутахассислик бўйича магистратурага давлат грантларини 4 бараварга ошириш.
Олис ва чекка ҳудудлар оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларининг шифокорлари ойлик иш ҳақига қўшимча 2 млн сўм ҳар ойлик устама белгилаш.
“Қишлоқ шифокори” дастури доирасида жалб қилинган шифокорларга ипотека асосида уй-жой сотиб олиш харажатларининг 50 фоизигача қисмини маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш.
Олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорларни клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилиш.
Ўз маҳалласида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган, шахсий намуна кўрсатган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллариучун “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишонини таъсис этиш.