Миллий гвардиянинг спорт мактабига қабул қилиш тартиби белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор билан Миллий гвардиянинг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда ушбу спорт мактаби ўқувчилари учун зарур анжомлар, спорт экипировкаси ва формали кийим-бош билан таъминлаш нормативлари тасдиқланди.
Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, спорт мактабида ўқувчи-спортчиларнинг контингенти, уларнинг вазн тоифаларини ҳисобга олган ҳолда, 60 нафардан иборат бўлади ҳамда таълим олиш муддати ўқувчи-спортчи Ўзбекистон терма жамоасининг асосий (ёки захира) таркибида бўлган давр мобайнида давом этади.
Спорт мактабига 18 ёш ва ундан катта бўлган спортчилар қабул қилинади.
Номзодларга қуйидаги минимал талаблар қўйилади:
- спорт усталигига номзоддан паст бўлмаган спорт тоифасининг мавжудлиги;
- курашнинг тегишли ёш гуруҳлари ва услублари бўйича спортчилар ўртасида Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпионатларида эгаллаган совринли ўринларнинг (1-3-ўринлар) мавжудлиги.
Спорт мактабига номзодларни танлаб олиш ва ўқишга қабул қилиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади: