December 10, 2018
Давлат-хусусий шериклик асосида замонавий йўллар ташкил этилади
Ҳукумат қарори билан Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва замонавий йўл инфратузилмасини ташкил этиш соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, давлат-хусусий шериклик лойиҳаси ташаббуси давлат томонидан ёки хусусий шeрик томонидан чиқиши мумкин.
Танлов ўтказиш учун шерик ҳузурида камида eтти кишидан иборат Танлов комиссияси ташкил этилади, унинг таркибига мутасадди ташкилот вакиллари жалб этилади.
Давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларда иштирок этиш хоҳишини билдирган юридик шахс Танлов комиссиясига ариза беради. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
- давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувoҳнoманинг ёки бoшқа ҳужжатнинг нусхаси;
- лойиҳани амалга oшириш учун молиявий имкониятлар мавжудлигини тасдиқлайдиган маълумoтлар;
- инвeстиция лойиҳаси;
- инвeстиция лойиҳасининг дастлабки тexник-иқтисодий кўрсаткичлари;
- мажбурий йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат.
Ариза ўн кун мобайнида кўриб чиқилади ва Танлов кoмиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
- танлoв эълон қилиш тўғрисида;
- давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга oширишни рад этиш тўғрисида;
- талаблар бузилишини бартараф этиш учун аризани қайтариш тўғрисида.