February 11, 2019

“Тараққиёт стратегияси” маркази ишга таклиф этади

“Тараққиёт стратегияси” маркази Ҳаракатлар стратегиясининг давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт, ижтимоий ҳимоя, хавфсизлик ва халқаро алоқалар ҳамда жамоатчилик билан ишлаш йўналишлари бўйича мутахассисларни доимий ишга таклиф этади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • олий маълумотга эга бўлиши;
  • таҳлилий материаллар тайёрлаш;
  • ижодий фикрлаш ва ёндашув;
  • ўз мутахассислиги бўйича малакали тажриба (хорижий тажриба олқишланади);
  • халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик олиб бориш ва лойиҳани бошқариш кўникмалари;
  • компьютер саводхонлиги;

Номзоднинг хорижий тилларни билиши олқишланади.

Вазифалар:

  • Ҳаракатлар стратегияси ва уни амалга оширилиши бўйича маълумотга эга бўлиши;
  • Давлат дастури ижроси бўйича вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари устида ишлаш;
  • Давлат дастури ижросини доимий мониторинг қилиш;
  • Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича хорижий тажрибани қўллаш;
  • ўз соҳаси ривожи бўйича янги ғоялар таклиф этиш.

Ойлик иш ҳақи миқдори ҳар бир номзод билан алоҳида муҳокама қилинади.

Номзодлар маълумотномалари ҳамда қўшимча саволлар [email protected] ёки [email protected] электрон манзиллари орқали қабул қилинади.

Эслатма: Номзодлар маълумотномалари фақат электрон манзил орқали қабул қилинади ҳамда комиссия томонидан саралаб олинган номзодларгина суҳбатга таклиф этилади.