June 1, 2018

Формали кийим савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби белгиланди

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди

Қабул қилинган қарорга мувофиқ формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан лизенцияланади.

Формали кийим-бош савдоси бўйича фаолият Мудофаа вазирлигининг ҳарбий савдо тармоқларининг ихтисослаштирилган савдо корхоналари томонидан ва тегишли лицензия ва сертификатга эга тадбиркорлик фаолиятининг бошқа субъектлари томонидан амалга оширилади.

Формали кийим бош савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лизенция амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.

Лизенция олиш учун талабгор ҳужжатларни лизензияловчи органга бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим қилинади.

Лизенция бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор талабгор аризаси олингандан сўнг ўн икки кундан ошмайдиган муддатда, унинг тақдим қилинган шаклидан қатъи назар, зарур маълумотлар кўрсатилган ҳолда берилади.

Лизенция бериш учун давлат божи лизенция берилган кундаги энг кам иш ҳақига каррали миқдорида:

  • юридик шахслар учун – энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари миқдорида;
  • якка тартибдаги тадбиркорлар учун – энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида тўланади.