January 7, 2019

Спортни тарғиб қилган ташкилот раҳбарлари рағбатлантирилади

Ҳукумат қарори билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини ташкил этиш чора-тадбирларини амалга оширганлиги учун ушбу ташкилотлар раҳбарларини рағбатланитиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, рағбатлантириш танлов ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

  • ташкилотларнинг барча бўлинмалари миқёсида ташкил этилган соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини мунтазам равишда ўтказганлиги учун;
  • аҳолининг кенг қатламлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, оммавий спорт тадбирларини ташкил этганлиги учун.

Танловда иштирок этиш учун ташкилотлар ҳар йили 1 августгача Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни топширади:

  • амалга оширилган ишлар бўйича маълумот, видео- ва фотолавҳалар;
  • ҳар бир танлов иштирокчилари томонидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан иштирокчининг ёзма ахбороти.

Иштирокчиларнинг амалга оширган ишларини баҳолаш учун Вазирликда 5 кишилик ишчи гуруҳ тузилади.

Ғолиблар ишчи гуруҳ томонидан 10 сентябргача аниқланади ҳамда сертификат, энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдоридаги пул мукофоти, қимматбаҳо совғалар, шунингдек “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланади.

Танловни ўтказиш қуйидаги схемага мувофиқ амалга оширилади: