August 30, 2018
Патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимлари учун имтиёз – кредитга машина
Ички ишлар органларининг патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, ички ишлар органлари патруль-пост ва йўл-патруль хизматларининг жамоат тартибини муҳофаза қилишда ўрнак кўрсатган ходимларига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредит бериш тартиби жорий этилди.
Кредитлар 10 йилгача муддатга, сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг 15 фоизи миқдорини дастлабки бадал сифатида тўлаган ҳолда, фоиз ставкаси кредит бериш санасида Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси миқдорида (14 фоиз) ҳисобланган ҳолда берилади.