June 11, 2018

Газ тармоқларига уланиш тартибини биласизми?

Газ тармоқларига уланиш тўрт босқичда амалга оширилади:

I босқич – истеъмолчи томонидан хизматдан фойдаланиш учун ариза топшириш;

II босқич – аризани кўриб чиқиш ҳамда техник шартларни тақдим этиш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш;

III босқич – истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш;

IV босқич – табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, газ таъминоти шартномасини тузиш ва табиий газни етказиб бериш.

Истеъмолчи хизматдан икки усулдан фойдалана оладилар:

  • бевосита давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этади;
  • Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (давлат хизматлари портали) давлат хизматидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Истеъмолчи Давлат хизматлари портали орақали мурожаат қилганида хизматлардан фойдаланиш учун унда электрон рақамли имзо (ЭРИ) бўлиши шарт.

Давлат хизматлари марказлари истеъмолчилар ЭРИни жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбурдир.

Ушбу давлат хизматини кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи (17240 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Истеъмолчиларда ЭРИ мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.