September 21, 2018

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизими ходимлари кийим-бошининг ягона намунаси тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизими ходимларининг формали кийими ва фарқлаш белгилари намуналари тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, формали кийим ва фарқлаш белгилари билан таъминлаш қўмита тизимига кирувчи идоравий мансуб давлат унитар корхоналари ходимларига татбиқ этилмайди.

Қўмита тизими ходимларининг формали кийими ва фарқлаш белгилари намуналари қуйида келтирилган.