June 16, 2018
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди
Қарор биланНоруда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага тасдиқланди.
Низомга мувофиқ норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри:
- геологик ўрганиш;
- қазиб олиш;
- техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилади.
Лицензиялар Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан қуйидаги муддатларга берилади:
- геологик ўрганиш учун беш йилгача бўлган муддатга;
- фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минераллар ҳосилаларни қазиб олишга доир техник-иқтисодий асослаш билан белгиланган муддатга.
Лицензиялар тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш ёки очиқ савдолар ўтказиш асосида берилиши мумкин.