СамДУнинг Ургут филиали ташкил этилади
“Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–82-сон, 13.01.2022 й.) қабул қилинди.
Қарор билан Самарқанд давлат университетига атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов номи берилди.
Университетда Трансформация офиси ташкил этилади.
Трансформация офиси Университетни 2026 йилгача халқаро рейтингда биринчи 1000 талик рўйхатга киритишга масъул ҳисобланади.
Қарор билан Университетни 2022–2025 йилларда ривожлантириш дастури ва мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.
Дастур доирасида ёшларни илмий-тадқиқот, конструкторлик ва инновацион ишларга фаол жалб этиш асосида “Стартап” маркази ташкил қилинади.
Шунингдек, Университетда қуйидагилар ташкил этилади:
- Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти;
- Муҳандислик физикаси институти;
- Университетнинг Ургут филиали.
Мазкур институтларда ва Ургут филиалида таълим кредит-модуль тизими асосида 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.