Туямўйин сув омбори, Элликқалъа ва Бўстон каналларида замонавий кузатув ва бошқарув тизими жорий этилади
Сув хўжалиги тизимига замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларнинг жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан сув хўжалиги тизимига замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.
Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизматида сув сарфи ва бошқа кўрсаткичлар бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш учун махсус сервер, катта видеоэкран (мульти дисплей), замонавий компьютер, плоттер, проектор, принтер ва бошқа ускуналар билан жиҳозланади.
Эндиликда Туямўйин сув омбори, Элликқалъа ва Бўстон каналларида Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан замонавий кузатув ва бошқарув тизими ўрнатилади.
БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти дастурлари амалга оширилади.
Бундан ташқари, сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни бошқариш, шунингдек, сув хўжалиги иншоотларидан фойдаланишда замонавий мобиль иловалар ва веб-саҳифалардан фойдаланилади.