December 29, 2021

Маҳаллий бюджет ҳисоботлари ташқи аудитдан ўтказилади

Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–740-сон, 28.12.2021 й.) қабул қилинди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, эндиликда вилоятларнинг маҳаллий бюджетлари лойиҳалари Ҳисоб палатасига хулоса бериш учун тақдим қилинади.

Шунингдек, Ҳисоб палатаси маҳаллий бюджетларнинг ижроси бўйича ҳисоботни ташқи аудитдан ўтказади.

Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳаси Ҳисоб палатаси хулосаси асосида Қонунчилик палатасига киритилади.

Эндиликда туман ва шаҳар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 30 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиради. (илгари 10 фоиз эди)

Резидент-юридик шахсларга бюджет ссудалари ва кредитлар Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизидан кам бўлмаган фоизда берилади.

Марказий банк асосий ставкаси бугунги кунда 14 фоиз, бюджет ссудалари ва кредитлар 7 фоиздан кам бўлмаган фоизда берилади.