February 5, 2019

Ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни молиялаштириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан Ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни давлат ижтимоий гранти асосида молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, қуйидаги ҳолларда фильм ҳамкорликда ишлаб чиқарилган ҳисобланади:

  • фильм ҳампродюсерларнинг биргаликдаги ижодий, техник ва бошқа ҳамкорлиги натижасида ишлаб чиқарилган бўлса;
  • фильм ишлаб чиқаришда ҳампродюсерлар ҳар бирининг қўшадиган энг кам ҳиссаси фильмни ишлаб чиқариш умумий харажатларининг 20 фоизидан кам бўлмаган, энг кўпи 80 фоизидан ошмаган бўлса;
  • ҳампродюсерларнинг келишувига кўра, фильмни ҳамкорликда ишлаб чиқариш учун учинчи давлатдан бошқа продюсер жалб қилинган ҳолларда унинг ҳиссаси фильмни ишлаб чиқариш умумий харажатларининг 30 фоизидан ошмаган бўлса;
  • ҳампродюсерларга фильмдан биргаликда фойдаланиш тартибини белгиловчи шартномаларнинг мавжудлиги, бунда кинопракатидан тушадиган даромадларнинг ҳампродюсерлар ва ҳудудлар (фильм прокати амалга ошириладиган мамлакатлар) ўртасида ўзаро тақсимланиши каби қоидалар назарда тутилган бўлса.

Ҳамкорликдаги фильмни ишлаб чиқаришни молиялаштириш учун ариза берувчи “Ўзбекккино” Миллий агентлигига қуйидагиларни тақдим этади:

  • фильмни ишлаб чиқаришни молиялаштириш тўғрисидаги ариза;
  • режалаштирилаётган фильм сценарийсининг давлат ёки рус тилидаги босма (электрон) варианти;
  • ариза берувчи томонидан ҳамкорликда фильм ишлаб чиқариш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;
  • фильмни тасвирга олиш гуруҳи ва асосий роллардаги актёрларнинг фуқаролиги, касби ва (ёки) лавозими тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган рўйхат;
  • фильмни тасвирга олишга сарфланадиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китоби;
  • ҳамкорликдаги фильмни тасвирга олиш календарь-постоновка режаси.

Ариза берувчи ушбу ҳужжатларни Агентликка бевосита бериши ёки почта орқали ёхуд электрон шаклда юбориши мумкин.

Низомда, шунингдек ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни молиялаштириш рад этиладиган ҳолатлар ҳам белгиланган.

Ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни молиялаштиришга оид ҳужжатларни кўриб чиқиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади: