“Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” танлови ғолиблари аниқланди!
Ўнта номинация бўйича ўтказилган ушбу танлов бир ой давом этди.
Эълон қилинган номинациялар бўйича 50 га яқин иштирокчидан 400 дан ортиқ материал келиб тушди.
Танлов низомига мувофиқ хакамлар ҳайъати ушбу материалларни ўрганиб чиқиб баҳолади.
Демак, ғолиблар билан танишинг:
1. “Ҳуқуқий тарғиботдаги фидойилиги учун” номинацияси бўйича:
Бобоқул Тошев - Юристлар малакасини ошириш маркази профессори. Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда жонкуярлиги, етук ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлашдаги беқиёс хизматлари учун.
2. Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши мутахассис” номинацияси бўйича:
Черников Максим Васильевич - Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари бўйича мутахассис, уй бошқарувчиси. Ўз соҳасида фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар олиб боришдаги фаоллиги, бу борада ижтимоий тармоқ, сайтларда таҳлилий чиқишлари учун (50 га яқин).
3. “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши журналист” номинацияси бўйича:
Назиров Дилшодбек Бохадирович – “O‘zbekiston 24” телеканали Хроникал-ҳужжатли фильмлар ва журналистик суриштирувлар студияси бош муҳаррири. Юртимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг ҳуқуқий асослари, самараси юзасидан телевизион таҳлилий дастурлар – “Ислоҳотлар самараси” ҳамда “Қарама-қарши” ток-шоулари учун.
4. “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши ОАВ” номинацияси бўйича:
“Адвокат” журнали – Адвокатлар палатасининг журнали. Жамиятда инсон ҳуқуқлари, адвокатура соҳасидаги энг сўнгги янгиликлар, соҳада кечаётган долзарб масалаларни доимий равишда таҳлилий-танқидий ёритиб келаётгани учун.
5. “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши блогер” номинацияси учун.
Қобил Хидиров – “davletov.uz” телеграм канали админи. Қонун ҳужжатлари моҳиятини кенг аҳоли қатламига содда, тушунарли тилда етказиб беришдаги фаоллиги учун (“davletov.uz” телеграм канали аъзолари сони 35 мингга яқин).
6. “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши сайт” номинацияси учун.
Kun.uz сайти – онлайн нашр. Фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини оширишга қаратилган долзарб мавзуларга таҳлилий, танқидий ёндашувдаги материаллари учун (200 дан зиёд).
7. “Маҳаллада ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдаги фаоллиги учун” номинацияси учун.
“Маҳалла” телеканали – МТРК тизимидаги марказий телеканал. Маҳаллада инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, халқимизнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш борасидаги ишларни кенг ва таҳлилий ёритиб келаётгани учун.
8. “Ҳуқуқий тарғиботдаги энг яқин ҳамкор” номинацияси учун.
“Тараққиёт стратегияси” маркази – нодавлат нотижорат ташкилот. Қонун ҳужжатларининг моҳияти ҳамда аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш, бунда янги ёндашувларни жорий этишдаги кўмаги ва қўллаб-қувватлови учун.
9. “Энг ёш ҳуқуқ тарғиботчиси” номинацияси бўйича.
Султанова Ниёзжон Эргашбой қизи – Хоразм вилояти юридик коллежи ўқитувчиси. Хотин-қизларнинг жамиятда фаоллигини оширишга қаратилган, шунингдек ташкилотлар ва таълим муассасаларида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш бўйича тарғибот тадбирларини кенг йўлга қўйганлиги учун.
“Ҳуқуқий тарғиботдаги энг яхши инновацион лойиҳа” номинацияси бўйича эса тақдим этилган материаллар мазкур йўналиш талабларига тўлиқ мос келмагани учун ҳакамлар ҳайъати томонидан ушбу йўналишда ғолиб аниқланмади.
Ҳар бир номинация бўйича ғолиблар диплом, статуэтка ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Тақдирлаш маросими вақти ва жойи ҳақида қўшимча маълум қилинади.