April 4, 2019
Кимё саноатида 31 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади
Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2019-2030 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастуритасдиқланди.
Дастурнинг қиймати 1 миллиард АҚШ долларига тенг, шу жумладан, 1,7 миллиард АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига 31 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш назарда тутилган.
Шунингдек дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
- азотли, фосфорли, калийли ва мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш;
- полимер маҳсулотлари, полиэтилентерефталат (ПЭТ), поливинилхлорид (ПВХ), синтетик каучук, полистирол, полиуретан, полиол, акрилонитрил-бутадиен-стирол (АБС) пластик, полиакрилонитрил (ПАН) маҳсулотларини чиқариш бўйича янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш;
- кимёвий маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш кластерларини ташкил этиш.
Хўжалик жамиятлари устав капиталидаги давлат ва “Ўзкимёсаноат” АЖ улушлари қуйидаги тартибда сотилади:
- инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан потенциал инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли билан:
- “Самарқандкимё” АЖ устав капиталидаги 60,35 фоиз давлат акциялари ва “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 39,65 фоиз акциялари“ноль” харид қийматида;
- “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ устав фондидаги “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 51 фоиз улуши бозор қийматида;
- “Қўқон суперфосфат заводи” АЖ устав капиталидаги 70,54 фоиз давлат акциялари ва “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 25 фоиз акциялари – “Индорама” (Сингапур) компаниясига 4,3 миллион АҚШ долларига;
- “Фарғонаазот” АЖ устав капиталидаги 48,05 фоиз давлат акциялари ва “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2,95 фоиз акциялари танлов савдоларида бозор қийматида;
- “Электркимёзавод” ҚК АЖ устав капиталидаги “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 26,14 фоиз акцияларини – очиқ савдоларда бозор қийматида;
- “Жиззах пластмасса” АЖ устав капиталидаги 25 фоизгачаакциялар – дастлабки босқичда бирламчи оммавий таклифни (IPO) ўтказиш асосида;
- “Деҳқонобод калий заводи” МЧЖни акциядорлик жамиятига ўзгартириб жамиятнинг устав капиталидаги 51 фоиз акциялари бозор қийматида;
- “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖни акциядорлик жамиятига ўзгартириб жамиятнинг устав капиталининг 51 фоизигача бўлган акциялари бозор қийматида.