October 16, 2018
Фуқаролар йиғини раисининг навбатдаги сайлови 2019 йил май ойида ўтказилади
“Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Қонун билан фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) навбатдаги сайлови 2019 йил май ойида ўтказилиши белгиланди.
Шу муносабат билан, фуқаролар йиғинлари амалдаги раисларининг (оқсоқолларининг) ва улар маслаҳатчиларининг ваколатлари муддати 2019 йил май ойида фуқаролар йиғинларининг янги раислари (оқсоқоллари)сайлангунига қадарузайтирилди.
Изоҳ: МазкурҚонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.