January 13, 2022

Гидрометеорология фаолияти Қонун билан тартибга солинди

"Гидрометеорология фаолияти тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ–745-сон, 12.01.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонун билан гидрометеорология фаолиятини тартибга солиш тартиби белгиланди.

Гидрометеорология хизмати ушбу фаолиятдаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Гидрометеорологик ахборот (атроф табиий муҳит ҳолатининг кузатувлари натижалари) очиқ ва ишончли бўлиши керак.

Гидрометеорология хизмати давлат органларини, жисмоний ва юридик шахсларни иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги ахборот билан таъминлайди.

Бунда умумий гидрометеорологик ва тезкор гидрометеорологик ахборотлар Гидрометеорология хизматининг расмий веб-сайтига ва Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.