April 2, 2021

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича идоралараро комиссия ҳузуридаги Лойиҳа офиси ишга таклиф қилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 февралдаги 110-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири раислигида Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича идоралараро комиссия ҳамда унинг ҳузурида ишчи орган бўлган Лойиҳа офиси ташкил этилди.

Лойиҳа офисининг асосий вазифалари:

  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги барча норматив ҳужжатларни соҳалар бўйича тўлиқ хатловдан ўтказади;
  • эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган, бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган ҳужжатларни бекор қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халқаро норма ва стандартларга мувофиқлаштириш бўйича ишларни амалга оширади;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслардаги мамлакатнинг ўрнига таъсири нуқтаи назаридан ўрганади.

Маълумот учун: техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлартехник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормалари, шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари, экологик нормалар ва қоидалар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ҳужжатлардир.

Лойиҳа офисига қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассисларни ишга таклиф қиламиз:

  1. Техник регламентларни тизимлаштириш;
  2. Стандартларни тизимлаштириш;
  3. Санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормаларини тизимлаштириш;
  4. Шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларини тизимлаштириш;
  5. Экологик нормалар ва қоидаларни тизимлаштириш;
  6. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг техник ҳужжатларини тизимлаштириш.

Фаолият йўналиши:

  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги барча норматив ҳужжатларни соҳалар бўйича тўлиқ хатловдан ўтказиш;
  • эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган, бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган ҳужжатларни бекор қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслардаги мамлакатнинг ўрнига таъсирини таҳлил қилиш;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш билан боғлиқ муаммоларини таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш орқали техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халқаро норма ва стандартларга мувофиқлаштириш ишларини амалга ошириш;

Расмий талаблар:

  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги мутахассислик бўйича тегишли олий маълумотга эга бўлиш;
  • тегишли мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажи (муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади);
  • давлат тилини мукаммал билиш ҳамда хорижий тилларда (рус ва инглиз тиллари) иш юритиш кўникмаси.

Иш шароити ва қўшимча шартлари:

  • Тошкент шаҳрида жойлашган барча иш шароитлари мавжуд идора;
  • иш режими: қоида тариқасида, беш кунлик иш ҳафтаси, шанба ва якшанба икки кун дам олиш кунлари (келишув асосида);
  • иш вақти: қоида тариқасида, 09:00 дан 18:00 гача (келишув асосида);
  • муносиб иш ҳақи (келишув асосида).

Эслатма!!! Лойиҳа офисида ишлар талабгорлар билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида амалга оширилади. Шартнома тузилишидан аввал талабгорлар белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов асосида сараланади.

Мурожаат муддати ва манзил:

Талабгорлар 2021 йил 15 апрелга қадар маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Адлия вазирлигининг [email protected]электрон почтасига юбориши лозим (маълумот учун телефон: 71-207-04-48)