1-босқич: “@huquqiyaxborot”га дўстларингизни жалб қилинг” шарти
1. @huquqiyaxborot каналига дўстларини энг кўп қўшган 200 нафар иштирокчи танловнинг 2-босқичига ўтади.
2. Биринчи босқич 12 октябрдан 25 ноябргача (25 ноябрь куни ҳам) давом этади.
3. Қатнашчилар @huquqbilimdonibot телеграм боти орқали каналга уланиши зарур. Бот каналга иштирокчилар томонидан дўстларини қўшганларнинг ҳисобини юритади. Каналга дўстларини қўшганлар сони ушбу бот ёрдамида аниқланади. Бот 12 октябрдан ишга тушади.
4. Каналга қўшилган аъзолар танлов ўтказилаётган вақтда каналдан чиқиб кетмасликлари лозим.
5. Бир иштирокчининг каналдан чиқиб кетиб такрор қўшилиши, бошқа иштирокчининг ҳаволаси билан каналга кириши каби йўллар орқали натижани сунъий равишда оширишга йўл қўйилмайди. Бот бунинг ҳисобини юритади.
6. Босқич якунида ғолибларни аниқлашда иштирокчилар томонидан барча шартлар бажарилган ёки бажарилмаганлиги текширилади.
7. Ушбу босқичнинг охирги куни, яъни 25 ноябрь соат 24:00 ҳолатига рейтингда 1–200 ўрингача бўлган иштирокчилар 2-босқичга ўтади.