Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун 10 млрд сўмгача грант ажратилади
“Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–52-сон, 15.01.2022 й.) қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, 2023 йил 1 январгача туризм субъектлари ва авиаташувчиларнинг хориждан Ўзбекистонга чартер рейслари учун харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун (камида 5 кеча тунаганда) 10 АҚШ доллари, қишда (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 25 АҚШ доллари миқдорида Давлат бюджетидан қоплаб берилади.
2022 йил 1 майдан ёшларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир ташаббускорга 50 млн сўм миқдорида, жами 10 млрд сўмгача грантлар ажратилади.
- онлайн тўловларни қабул қилувчи веб-сайт яратишга, хориждаги туризм кўргазма ва ярмаркаларида иштирок этишга йўналтирилади;
- грант маблағлари хориждан Ўзбекистонга 3 йил камида 200 нафар туристлар учун тур ташкил қилиш шарти билан ажратилади.
Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш 2021 йил 1 сентябрдан тўхтатилган.
Шу сабабли 2022 йил 1 февралдан 2023 йил 1 январгача Жамғармага ҳар ойда 2,5 млрд сўм миқдорида қўшимча маблағларДавлат бюджетидан ажратилади.
Ушбу маблағлар ҳудудлардаги салоҳиятли туризм объекти ва масканларини туристлар ташрифи учун тайёрлаш ва уларни тарғиб қилиш каби мақсадлар учун сарфланади.
Фармон билан шунингдек, қадамлар учун пул тўлаш тартибига ўзгартириш киритилди. Унга мувофиқ, эндиликда 1 суткада 10 минг ва ундан кўп қадам юрган 18 ёш ва ундан катта фуқаролар ўртасида ютуқли ўйинлар ўтказилади.
Ҳар ой якунида эса ютуқли купонлар ўртасида қимматбаҳо совринли ўйинлар ўтказилади.
Илгари юқоридаги талабларга мос фуқароларга кунлик 3 минг сўмдан тўланган.